• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Google’да ишлаётган ўзбек йигити нима учун Ўзбекистонга қайтмоқчи эмас?

    Google жаҳондаги энг йирик, даромади катта компаниялардан бири ҳисобланади. Ҳозирда компанияда 100 мингдан ортиқ дастурчилар фаолият юритади. Google’га ишга кириш учун ҳар йили 3 миллион одам резюме жўнатади. Бироқ уларнинг 6000 нафаригина ишга олинади.

    Хўш, Google ўз ходимларини қандай критериялар асосида танлаб олади? Ишга кириш учун нима қилиш керак? Улар йилига қанча ойлик маош олади?

    Айни пайтда Google’да дастурчи бўлиб ишлаб келаётган ўзбекистонлик Шерали Обидов бу ҳақда «Дарё»га батафсил сўзлаб берди.

    Шерали Обидов Наманган вилоятида туғилган. У 26 ёшда. 2016 йилда Westminster университетини тамомлаб, Маҳариши менежмент олийгоҳига магистратурага қабул қилинган. Айни пайтда Google компаниясида дастурчи бўлиб фаолият юритмоқда.

     

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мен ўзимни дунёдаги энг муваффақиятли инсонлардан бири деб биламан. Сабаби болаликда ният қилган барча мақсадларимга эришдим. Истаган олийгоҳимда таҳсил олдим. Айни пайтда жаҳондаги энг йирик компания Google’да ишлаяпман. Қисқа қилиб айтганда, Америкада ўзим истаган ҳаётни қурдим. Бироқ ортга назар ташлайдиган бўлсам, буларнинг ҳеч бири осонликча содир бўлмади. Келинг, ҳаммасини бошидан батафсил айтиб бера қолай…

    Очиғи, дастлаб дастурчиликни кўп даромад келтирувчи соҳа бўлгани учун танлаганман. Аммо кейинчалик ишимдан завқ ола бошладим, яъни бу йўналишда ўз «мен»имни топдим. Ва ўша пайтдаёқ, энг кучли дастурчи бўлиб, дунёдаги энг йирик компания Google’да ишлайман деб олдимга мақсад қўйдим. Бунинг учун мен энг яхши мутахассислардан таҳсил олиб, ўз устимда кўп ишлашим ва, албатта, Америкада яшашим кераклигини билардим. Шунинг учун 2016 йилда Тошкентдаги Westminster олийгоҳини тамомлаб, Америкага магистратура босқичига ҳужжатларимни топширдим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумот учун: Америкадаги барча олий таълим муассасаларига магистратура учун бир хил ҳужжат, яъни 6,5—7 баллдан кам бўлмаган IELTS сертификати, recommendation letter (Тавсиянома), SV (объективка, маълумотнома), motivation letter (мотивация хати) ҳамда бакалавр дипломингизнинг таржимаси керак бўлади. Имтиҳонлар ҳам бир-бирига ўхшаш.

    Масалан, Westminsterда ўқиганим учун инглиз тилидан тест топширмаганман. Фақатгина йўналишим, яъни информатика бўйича онлайн суҳбатдан ўтганман. Бироз вақт сўнг почтамга Маҳариши менежмент университетига ўқишга қабул қилинганим тўғрисида мактуб келди. Мен эса барча нарсаларимни йиғиштириб, мақсадларим сари йўл олдим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Америка сеҳрли диёрми?

    Илк бор Америкага келган пайтимда унинг ҳеч қанақа сеҳрини ҳис қилмаганман. Кўп жиҳатлари ёқмаган. Масалан, овқатлари қандайдир бемаза, гўё сунъийдек туюларди. Ҳеч тановул қилгим келмасди. Оиламни, Ўзбекистонни соғинардим. Кейинроқ Калифорнияга кўчдим. Бу ерда IT соҳасида ишлайдиган мигрантлар, дўстларим бор эди. Ёлғиз эмаслигимгами ва ёки ўзбек ресторанлари борлиги учунми, билмайман, хуллас шаҳар менга жуда ёқди. Бу ернинг овқатларига ҳам кўникиб кетдим. Бундан ташқари табиати чиройли, ҳордиқ чиқарадиган хушманзара масканлари жуда кўп. Бироқ уй ва ижара нархларининг қимматлиги ҳалигача ёқмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мен Америкада хусусий олийгоҳда ўқиганман. Факультетимда кўплаб халқаро талабалар таҳсил оларди. Бу ерда магистратура биринчи йилини университетни бориб, иккинчи йилдан эса онлайн тарзда ўқиш мумкин. Контракт йилига 20 минг доллар атрофида. 2-босқичдан ишлаганим учун бу суммани тўлаш муаммо бўлмаган.

    Хусусий олийгоҳларнинг яхши тарафи улар сизга нафақат соҳангизга оид билимлар, балки ишга кириш пайтида суҳбатда ўзини қандай тутиш, саволларга жавоб бериш, умуман сизнинг ишга жойлашишингиз учун муҳим бўлган кўникмаларни ҳам беради. Бундан ташқари университет маъмурияти сиз ҳақингизда тавсифнома ёзиб, Америкадаги бир қатор йирик компанияларга тавсия ҳам қилади.

    Ўзим ҳам биринчи босқичда университетга келиб таҳсил олдим. Иккинчи йилдан онлайн ўқиш имкониятидан фойдаланиб, Чикагодаги SPINS компаниясида дастурчи бўлиб ишладим. Энг муҳими, Google’га жойлашишимда ҳам устозларимнинг берган билимлари жуда қўл келган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жангчи курашга тўймайди

    2017 йилда биринчи марта Google’га ҳужжатларимни топширганман, нимагадир мени рад этишди. Бироқ «Жангчи курашга тўймайди» деганларидек, ортга чекинмай ўз устимда тинимсиз ишлайвердим. Бир йил давомида фақат соҳамга оид тенгламалар, масалалар ишладим. Бироз вақт ўтиб, яна бир марта уриниб кўрдим. Қувонарлиси, иккинчи бор уринишим бесамар кетмади.

    Бир неча босқичлардан муваффақиятли ўтганимдан сўнг, компания мени суҳбатга чақирди. Бу жуда ката гап эди. Чунки бу ерга ҳар йили миллионлаб одамлар резюме жўнатади. Улар ҳам бир қанча критериялардан ўтади, ҳаммаси ҳам суҳбатга чақирилавермайди. Шундан сўнг суҳбатга астойдил тайёргарлик кўрдим. Боиси бу ишга киришда энг муҳим босқич ҳисобланарди. Суҳбатда иш берувчи истаган саволини бериши, сизни синаши мумкин.

    Хуллас, ҳар томонлама яхшилаб тайёрландим. Билмадим шунинг учунми, интервью кўнгилдагидек ўтди. Асосан соҳамга оид масалалар берилди, уларни ишлаб бердим. Келажакдаги режаларим борасида суҳбатлашдим. Қисқа қилиб айтганда, компаниядагилар менинг техник билимим ва тил билиш даражамни синовдан ўтказди. Ҳаммаси кутганимдек бўлди. Бир неча ойдан кейин мен Google компаниясида иш бошладим. Хоҳловчилар ишга қандай кирганлигим ҳақида батафсил блог-постимдан ўқишлари  мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Google’га борганимдан сўнг...

     Тўғрисини айтсам, авваллари ўзимни кучли дастурчи деб ҳисоблардим. Аммо Google’га келганимдан сўнг, соҳамда менданда билимли ёшларни кўриб, қойил қолганман. Улар ҳар бир ишни чин кўнгилдан қунт билан бажаради. Компания ҳам бунга жавобан ходимларига яхши ғамхўрлик қилади. Улар учун барча керакли шароитларни яратиб берган: 3 маҳал текин овқат ва керак бўлса турар жойингизгача моддий жиҳатдан кўмаклашади.

    Ойликлар ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсам, Google дастурчиларга энг баланд маош тўловчи компания ҳисобланади. Бу ерда IT соҳаси вакиллари техник даражасига қараб ҳақ олади. Компанияда 10 та даража бўлса мен 4-поғонадаман. Ойлик ҳам шунга қараб ошиб бораверади. Масалан, мени level’имдаги (даражамдаги) дастурчилар йилига 150 мингдан 200 минг долларгача ойлик маош олади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бироқ ходимлардан талаб қилинадиган иш сифати ҳам шунга яраша. Тўғрисини айтсам, бошида бироз қийналдим. Боиси мен билмаган йўналишларда топшириқлар бериларди. Масалан, оддий қилиб тушунтирадиган бўлсам, тасаввур қилинг сиз инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қиладиган таржимонсиз. Бироқ Google’да сизнинг қайси тилни билишингиз ёки билмаслигингизга қараб вазифа берилмайди. Сиз француз тилидан ўзбек тилига ёки немис тилидан ўзбек тилига таржима қилишингиз керак. Бу ерда сиз у тилни биласизми-билмайсизми фарқи йўқ. Сиз таржимонсиз, қила олишингиз шарт. Агар билмасангиз, ўрганишингиз учун сизга вақт ажратилади. Берилган муддат ичида мукаммал ўрганишингиз керак. Яъни билмаслигингиз сизни топшириқлардан озод қилмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Юқорида айтганимдек, Google’да жуда кучли дастурчилар ишлайди. Мен ҳар доим жамоада биринчи бўлишга ҳаракат қилганман. Лекин бу ерда ҳамкасбларимдан тажрибам ва билимим камроқ эди. Улар билан тенглашиш учун дам олишдан, уйқумдан кечиб тинимсиз ҳаракат қила бошладим. Бошида қийин бўлди, лекин ўргандим. Ўзингиздан кучли инсонлар билан ишлашнинг бир яхши томони доим чархланиб борасиз. Ва ниҳоят бир неча ойдан сўнг, уларга етиб олдим. Энди берилган топшириқларни бемалол бажара оламан. Ўзимга бўлган ишончим ҳам янада ошди.

    Google’даги ҳаёт

    Компаниядаги муҳит бизнинг Ўзбекистондаги шароитдан анча фарқ қилади. Таққослаб бўлмайди, очиғи. Бировни биров билан иши йўқ. Бу ерда Ўзбекистондагидай ҳамкасблар ишдан кейин чойхонага бормайди. Оиласи, режалари ҳақида гаплашиб ўтирмайди, яъни ўзбеклардай меҳр-оқибат йўқ. Фақатгина иш борасида суҳбатлашади. Кейин америкаликлар кўпроқ оила аъзолари билан дам оладилар. Фақат тушликка чиққанда баъзан шахсий масалалар ҳақида ҳам суҳбатлашиш мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маслаҳатлар

    Бирор касбни танлолмай турган ёшларга дастурчиликни тавсия қиламан. Сабаби IT соҳасида диплом, маълумот сўралмайди. Сиз ишингизни мукаммал билсангиз бўлди. Чунки ўзим ҳам яхши ўқимаганман, фақат дастурлаш билан шуғулланганман. Бундан ташқари маоши баланд соҳа. Кейин мендан аксарият одамлар «дастурчиликка қизиқаман фақат ёшим 30 ёки 35 да бу касбни танлашимга кеч бўлмадими?», деб сўрайди. Яна бир яхши томони соҳада ёшингизнинг фарқи йўқ. 30 ёшдан ошгандан сўнг ҳам ўрганиб, карерасини бошлаган одамларни биламан. Демоқчи бўлганим, дастурчилик билан шуғулланишга ҳеч қачон кеч эмас.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ёшларга тавсиям, ҳар қачон энг зўри бўлишга интилинг. Чунки яхши ҳаётни хоҳлаяпсизми, унга ўзингиз ҳам шунга лойиқ бўлишингиз шарт. Дастурчи бўласизми ёки ўқитувчи, шифокор ҳатто оддий сартарош, аҳамиятсиз, ишингизни зўр билсангиз, кучлиси бўлсангиз, ҳамиша яхши пул топасиз. Кучли кадр ҳар жойда қадрланади. Ишда ҳам ҳаётда ҳам керакли ва севимли бўласиз. Бироқ унутмангки, ҳеч нарса осонликча бўлмайди. Одам қулай ҳудуддан чиқиб, меҳнат қилмагунича бирор муваффақиятга эришмайди.

    Бошқа касблар каби IT соҳасининг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бисёр. Масалан, сиз доимо замон билан ҳамнафас бўлиб, тинимсиз ўз устингизда ишлашингиз лозим. Ўрганишдан тўхтасангиз, бир жойда қотиб қоласиз. Дастурчиликнинг бирор бир чўққиси, марраси йўқ. У тинимсиз меҳнатни, изланишни талаб қилади.

    Яна бир ҳолат Ўзбекистонда жуда кучли дастурчилар кўп, бироқ инглиз тилини билмайди. Мени чет тилларини яхши билганим кўп муваффақиятларимга эшик очган. Шунинг учун сиз ҳозирдан пойдеворни мустаҳкамланг. Хорижий тилларни, айниқса инглиз тилини мукаммал ўрганинг.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳаётда барчаси ўзингизга боғлиқ! Оғир ҳаёт сизга жуда зўр мотивация бўлиши мумкин. Яъни сиз қилаётган ишингизнинг ортидан катта даромад топасиз. Ва шу аснода нафақат сизнинг, балки оилангизнинг, яқинларингизнинг ҳаёти ўзгаради. Ота-онангиз, опа-сингилларингизнинг орзу, ниятларини рўёбга чиқариш имкони бўлади. Мен ҳам жуда кўп қийинчиликларни бошдан кечирдим. Бироқ ҳозир ўзим истаган ҳаётга эгаман.

    Яна бир муҳим маслаҳатим таваккал қилишдан, хато қилишдан қўрқманг. Умрингизни узайтиролмайсиз, бироқ уни мазмунли, чиройли қилишингиз мумкин. Албатта, фаровон ҳаёт эса яхши касб эгаси бўлиб, тинимсиз меҳнат қилиш эвазига келади. Ҳеч қачон ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Режаларим ҳақида

    Америка ҳаётимни, қарашларимни бутунлай ўзгартириб юборган. Бир йил ичида мақсадларим ҳам янгиланди. Сабаби одам бир чўққини забт этса, яна бошқаси сари интилавераркан. Ҳали бери Ўзбекистонга қайтмоқчи эмасман. Чунки бу ерда амалга оширишим керак бўлган режаларим жуда кўп. Шу боис яна бир неча йил Google’да фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Моддий аҳволимни мустаҳкамлаб, етарли маблағ тўплаганимдан сўнг, ўз бизнесимни бошлайман. Балки кейин бошқа давлатга кўчиб кетарман, билмадим. Лекин ҳозирча шу ҳаёт тарзимда давом этаман.

    Суҳбатдош: Хонзодабегим Аъзамова

    23.07.2019, 15:49   Изоҳ (0)   131690
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда патруль автобусида фуқарога нисбатан куч ишлатилганига изоҳ берилди

    23.07.2019, 15:37

    Улуғбек Сайидов «Ўзтрансгаз» раҳбари этиб тайинланди. У сўнгги 2,5 йил ичида бешинчиси

    23.07.2019, 15:10

    Қашқадарёлик тадбиркор ҳоким ўринбосарини ёқиб юборгани видеоси тарқалди

    23.07.2019, 14:32

    Самарқанд вилояти МТБ боғча тарбияланувчисининг бармоғи узилгани воқеасига муносабат билдирди

    23.07.2019, 13:31

    Қашқадарёлик тадбиркор унинг дўконини бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосарини ёқиб юборди

    23.07.2019, 12:25

    Жазирама тугади: Ўзбекистонда узоқ кутилган салқин ҳаво кузатилади

    23.07.2019, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.