21 июль куни 16:34 да Тошкентнинг Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида «Пойтахт» бизнес-марказининг 10-қаватида жойлашган «Ситизен» меҳмонхонасидаги хоналардан бирида ёнғин юз берди, деб хабар қилади «Nuz.uz» Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб.
Хоналардан бирида Padiron русумидаги кондиционернинг ташқи блоки аланга олган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 16:36 да етиб келган. Аммо ёнғин меҳмонхона ходимлари томонидан ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар тўхтатилган. Ёнғинни бартараф этишга 6 та ўт ўчириш техникаси сафарбар этилган.
Ёнғинга электр тармоқнинг ортиқча юкланиши сабаб бўлгани тахмин этилмоқда. Етган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)