2019 йилнинг 20 июль куни тонгги соат 04:50 ларда «Қамчиқ» Махсус қидирув-қутқарув бошқармасининг Тезкор навбатчи-диспетчерлик гуруҳига А-373 «Тошкент—Ўш» автомобил йўлининг 240,3-км.ида ҳаракатланган Damas русумли енгил автомобили бошқарувни йўқотиб, ушбу йўналишда ҳаракатланган МАN русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Бунинг натижасида, Damas русумли автомашинадаги 5 нафар йўловчилардан 4 нафари турли даражада тан жароҳатлар олган.
Мазкур мурожаат юзасидан бошқарма қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб борди. Тўқнашув оқибатида автомашина ичида сиқилиб қолган йўловчини қутқарувчилар гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида машинадан чиқариб олди. Шунингдек, барча жабрланган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)