Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида 19 июль куни соат 05:20 атрофида Бухоро вилояти, Жондор туманида яшовчи 25 ёшли Ш.Д. «Газель» микроавтобусини «Термиз—Тошкент» йўлида ҳайдаб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган Навоий вилояти, Хатирчи туманида яшовчи 34 ёшли Р.М. бошқарувидаги Mercedes-Benz юк машинаси тиркамасининг орқа қисмига уриб, ЙТҲ содир этган.
Ҳодиса оқибатида «Газель» йўловчиси, Бухоро вилоятида яшаган, 1956 йилда туғилган Н.А. исмли аёл жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Шунингдек, микроавтобусининг уч нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, бир нафар йўловчи вафот этган.
Ҳайдовчи Ш.Д. ҳамда қолган 4 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)