Жазоир терма жамоаси ярим ҳимоячиси Исмоил Бенносир Африка Миллатлар Кубоги мусобақасининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Футболчи финал ўйинида ғалаба голига ассистентлик қилди. Бундан ташқари у мусобақа давомида яна 2 та голга ҳаммуаллифлик қилганди.
21 ёшли футболчи 2018/19 йилги мавсумни «Эмполи» сафида ўтказганди, бироқ у тез орада «Милан» футболчисига айланади. Мусобақа тўпурари номи эса мусобақада бешта гол урган Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Одион Игалога насиб этди.
Маълумот учун, Африка Миллатлар Кубоги мусобақаси финалида Жазоир терма жамоаси Сенегални 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақанинг 3-ўрни эса Тунисни бир тўп фарқи билан мағлуб этган Нигерия терма жамоасига насиб қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)