Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йил 17 июль куни соат 23:30 ларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи 33 ёшли У.Т. Навбаҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган «Маржона» ошхонасида акаси 47 ёшли О.Т. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уйларига кетаётган вақтларида ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли У.Т., акаси О.Т.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Натижада О.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. У.Т.ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди