Япониянинг Нагои аэропортида учиш-қўниш йўлаги шикастлангани сабабли барча рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Шикастланган ерни ўрганган мутахассислар учиш-қўниш йўлагини чақмоқ урган, деган хулосага келган.
Ҳозирча улар йўлакни таъмирлаш учун қанча вақт кетишини аниқ айта олмаган. Аэропортда 19 июлнинг тонгиданоқ 12 та рейс бекор қилинган.
Изоҳ (0)