25 ёшли Хлое Хейнс самолёт бортида қилган тўполони сабаб 105 минг доллар жаримага тортилди. Бунинг оқибатида рейс йўналишини ўзгартирган ва ҳарбий самолёт ёрдамга чақирилган, деб хабар беради Forum Daily.
Jet2 компанияси аёлга бутун умр авиакомпания хизматларидан фойдаланишни тақиқлаган ва «тажовузкор ва хавфли хатти-ҳаракатлари», шунингдек, «самолёт эшигини очишга уринишда» айблаган. Самолёт Лондон халқаро аэропортидан Туркия жануби-ғарбига парвоз қилаётган бўлган.
Авиакомпаниянинг маълум қилишича, экипаж бошқа йўловчилар ёрдамидан фойдаланиб, Хайнсни қўлга олишга мажбур бўлган. Шунингдек, самолёт Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли иккита ҳарбий самолёт ҳамроҳлигида Лондонга қайтган.
Jet2 вакилларининг сўзларига кўра, белгиланган жарима авиакомпанияга етказилган зарарни қоплаш учун сарфланади.
Изоҳ (0)