Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунларисиз ишламоқда. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилади.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 1 январь кунидан эгасининг биометрик маълумотлари бўлмаган паспортлар бекор ҳисобланади.
Тошкент шаҳар ИИББ биометрик паспортни расмийлаштириш учун МваФРБ билан боғлиқ ишларни кечиктирмасликни сўрайди. «Бу ишларни ўзингиз учун қулай бўлган кунда амалга оширишингиз мумкин, ҳаттоки якшанба куни ҳам!» — дейилади хабарда.
Шунингдек, якшанба кунлари барча туман МваФРБларига паспорт-виза тартиби билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ҳам мурожаат қилиш мумкин. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш масаласи, прописка ва рўйхатдан чиқиш масалалари шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)