• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Неварам ҳар куни бармоғим ўсиб чиқадими, деб сўрайди». Самарқандда боғча тарбияланувчиси билан боғлиқ ҳодиса қандай юз берди?

    29 март куни Самарқанд шаҳридаги 11-сонли болалар боғчасида тарбиячининг эътиборсизлиги сабаб 2013 йилда туғилган Санжар Ҳасановнинг ўнг қўлининг жимжилоғи узилиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув олиб борди. Журналистик суриштирув давомида дастлаб ҳолат юзасидан Санжар Ҳасановнинг бувиси Азиза Маъмурованинг фикрларини тингладик.

    Фото: «Дарё»

    – Воқеа содир бўлгандан сўнг соат тахминан 14:00 атрофида менга боғчадан қўнғироқ қилиб онасини топа олмаяпмиз дейишди. Нима сабабдан қидираётганлигини сўраганимда неварангизни қўлини эшик қисди деб айтишди, — дейди Азиза Маъмурова. – Шундан сўнг вилоят кўп тармоқли шифохонасида эканлигини айтди. Шифохонага борсам боғча мудираси, икки нафар ишчиси ва шифокор бор экан. Қарасам неварамнинг қўли қон. Шифокор ўзингизни боссангиз бир гап айтаман деди. Хўп деганимдан сўнг шифокор неварангизни бармоғи узилган деб айтди.

    Фото: «Дарё»

    Азиза Маъмурованинг таъкидлашича, вилоят кўп тармоқли шифохонасининг хирург шифокори Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига олиб боришини айтган. Ўша куни кучли ёмғир ёғиб йўлларни сув босганлиги боис кўчаларда тирбандлик юзага келган. Шу сабабли икки соат деганда шифохонага етиб боришган.

    Маълум бўлишича, боғча масъуллари боланинг бармоғини целлофан пакетга солиб боришган. Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали шифокори боланинг бармоғи узилганига анча бўлганлигини айтиб, ҳеч бўлмаганда бармоқни сувга солиб келганда ҳам уни улаш имкони бўлишини таъкидлаган.

    Фото: «Дарё»

    – Боғчага борсак, воқеа содир бўлган жойнинг қонларини тозалаб қўйишган экан. Ҳеч ким билмайди қандай бўлганлигини. Экспертиза ҳам қилмади. Экспертизани ўзимиз қилдик. Аммо натижасини билмаймиз. Ишни ўрганган прокурор қаерга ёзсангиз ҳам хатингиз менга келади деб айтди, — дейди Азиза Маъмурова.

    Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, Санжар Ҳасанов бармоғи узилгандан сўнг 3 кун ҳеч ким билан гаплашмаган. Азиза Маъмурова невараси билан гаплашганда, бола воқеа қандай бўлганини айтиб берган. Санжар қўлини қисиб қолган вақтда тарбиячисини чақирган. Аввалига у келмаган. Сўнг келиб қўли қисилиб турган Санжарни ортидан келиб тортиб олган. Ўша вақтда бармоғи узилиб тушган.

    Санжарнинг бармоғини қисиб қолган каравот.

    Санжарнинг бармоғини қисиб қолган каравот.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Шундан сўнг тарбиячиси неварамни қўрқитиб уни ухлатган. Ким биландир маслаҳатлашиб ишни ёпиб юборди. Прокуратура эса воқеани бахтсиз ҳодиса деб баҳолади. Улар болага биринчи ёрдамни кўрсатишни эмас, балки ўзларининг тинчини ўйлаган, — дейди Азиза Маъмурова. – Биласизми, прокуратурада қаердандир қизимнинг номидан ёзилган тушунтириш хати пайдо бўлиб қолган. Ваҳоланки, ўша вақтда қизим боласининг аҳволини кўриб додлаб ётган эди. Воқеадан сўнг стресс ҳолатга тушиб қолган қизим тушунтириш хатини қандай қилиб ёзиб беради?

    Маълум бўлишича, воқеа 29 март куни бўлган. Бироқ боланинг бармоғини орадан беш кун ўтганидан сўнг, Санжар Ҳасановнинг яқинларининг қистови билан экспертизадан ўтказилган.

    Ҳолат юзасидан 11-мактабгача таълим ташкилотининг мудираси Додарой Аҳмедова, ўша куни тарбиячи бўлиб ишлаган Лобар Эрданова ва хўжалик мудираси билан суҳбатлашдик. Суҳбат давомида маълум бўлишича, 29 март куни соат тахминан 12:00 атрофида Санжар Ҳасанов ўртоғи билан икки кишига мўлжалланган каравот устидан ўйинчоғини олаётганда каравот Санжарнинг ўнг қўл кичик бармоғини қисиб қолган. Қизиқ жиҳати шундаки, воқеа содир бўлган куни тарбиячи айнан ўша хонада бўлган. Буни суҳбат жараёнида Лобар Эрданованинг ўзи айтиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    – Биз ҳолат қандай бўлганлигини кўрмадик. Санжар ўртоғи билан каравотга ўйнаб чиққан. Чиқиш вақтида каравот бармоғини қисиб қолган. У каравотнинг зинасидан чиққанида мени чақиради. У осилиб қолганидан сўнг ўзининг вазни билан пастга тушган. Бўйи етмаганлиги сабабли оғирлиги эвазига бармоғи узилган, — дейди ҳамшира-тарбиячи Лобар Эрданова.

    Муассаса мудираси Додарой Аҳмедованинг айтишича, ҳодиса содир бўлгандан сўнг биринчи ёрдам кўрсатилгандан дастлаб сўнг шаҳар кўп тармоқли шифохонасига, ундан сўнг вилоят болалар кўп тармоқли шифохонасига, у ердан сўнг вилоят кўп тармоқли шифохонасига олиб борган. Санжар Ҳасановнинг бувиси Азиза Маъмурова келганидан сўнг Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига олиб борган. Икки соатдан кўп вақт давомида жабрланувчи 4 та шифохонага олиб борилган.

    – Тез ёрдамдан кўра ўзим тезроқ бораман деб болани шаҳар касалхонасига олиб бордим. У ерда болани қўлини очиб кўрди ва буни 14–15 ёшга кирганда Тошкентда пластик операция йўли билан қўлини улаш мумкин деди. Шунда ҳам умидсизликка тушмасдан дарров болани вилоят касалхонасига олиб келдим, — дейди муассаса мудираси Додарой Аҳмедова. – Ўша вақтда ота-онасини кутиб ўтиришга вақт йўқ эди. Ҳар дақиқани ғанимат деб билдик. Мақсадимиз яхши шифокорга кўрсатиш эди.

    Олиб борилган журналистик суриштирув давомида ўша куни гуруҳда 40 нафар бола бўлганлиги аниқланди. Бу эса белгиланган норма ҳужжатларига зид. Қолаверса, боғча тарбиячиларидан бири туғруқ таътилига чиққан бўлса, яна бири рухсат олганлиги боис кўнгилсизлик юз берган куни боғча ҳамшираси Лобар Эрданова тарбиячи вазифасини бажарган.

    – Ички ишлар бўлимидан келиб бўлган ҳодисани кўрди. Экспертиза қилди. Ҳар биримиздан тушунтириш хати олди. Тарбиячилардан тушунтириш хати олди. Ўша воқеа куни соат 23:00 гача суриштирув олиб борди. Бу ерда тарбиячининг масъулиятсизлиги бўлганлиги сабабли унинг айби бор деб ўйлайман. Тарбиячи барибир ҳар бир болага масъулият билан қараши керак. Чунки ҳар бир болага биз жавобгармиз, — дейди Додарой Аҳмедова.

    Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Аниқланган ҳолат юзасидан мактабгача таълим муассасаси хўжалик ишлари бўйича мудирига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Муассаса тарбиячисига эса ҳайфсан интизомий жазоси белгиланган.

    Мазкур журналистик суриштирувни тайёрлаш давомида Санжар Ҳасановнинг тоғаси билан бўлиб ўтган суҳбат аудиоси келиб тушди. Аудиоёзувда Санжар Ҳасанов тарбиячиси қўлини қисганлиги, кечирим сўраса ҳам барибир қисаверганлиги, қўлини аста олаётганда тарбиячи тортиб олганлигини билдирган. Шунингдек, тарбиячиси уриб-уриб ухлатганлигини айтиб, «Бобонгга, дадангга, аянгга, тоғангга, ҳеч кимга айтма, айтсанг яна ураман», деб айтганлигини билдириб ўтган.

    – Биринчи ёрдамни қилганида умуман ҳеч қаерга мурожаат қилмасдим. Улар ҳеч кимга айтмай ишни яширмоқчи бўлганлиги бизнинг жаҳлимизни чиқарди. Неварам ҳар куни онасидан бармоғим ўсиб чиқадими деб сўрайди. Нима деб айтишимизни билмаймиз, — дейди Азиза Маъмурова.

    19.07.2019, 19:16   Изоҳ (0)   69796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «паспорт столи» дам олиш кунлари ҳам ишлайди

    19.07.2019, 18:54

    Навоийнинг Нурота туманида 35 метрли байроқ ўрнатилди

    19.07.2019, 18:15

    «Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида»ги петиция кўриб чиқиш учун етарлича — 10 мингдан ортиқ овоз тўплади

    19.07.2019, 18:02

    Каттақўрғонда ука акасини уриб-тепиб ўлдириб қўйди

    19.07.2019, 17:54

    Тошкентда Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади

    19.07.2019, 17:34

    Қашқадарё банклари ҳар бир оилани тадбиркор қилишга бел боғлаган тадбиркорни «синдирмоқда». Тадбиркор банклардан қарийб 1 миллиард сўм пулини ололмай сарсон

    19.07.2019, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.