Самарқанд шаҳри кўчаларида ўйдим-чуқур жойлар жуда кўп. Нотекис кўчалар йўл-транспорт ҳодисаларига ҳам сабаб бўлмоқда. Йўлдаги ноқулайликларни камайтириш мақсадида шаҳар аҳолиси биргаликда айрим йўлларни «ямаб» чиқди, деб хабар беради ZarNews.
«Самарқанд шаҳридаги Сартепа маскани ва Микрорайон ҳудуди кўчаларидаги кенгайиб кетган чуқурликларни текисладик. Шаҳар аҳолисига озгина фойдамиз тегишини хоҳладик», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)