Япониялик балиқчи ўзи учун катталик қилган ўлжани тишлаган ҳолда тўрга илинган акулага дуч келди. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.
Маълум бўлишича, Японияда яшовчи америкалик балиқчи Грег Велла 18 апрелда балиқ овлаётганида радиоалоқада қирғоқларда тошбақа тишлаган баҳайбат оқ акула сузиб юрганини эшитади. Бу ғалати эшитилади ва балиқчи ҳам, унинг шериги ҳам бунга ишонмайди. Аммо эртасига тузоқларини олгани келган одамлар шу акулага дуч келади. У тўрларга ўралашган ва ўлик бўлган.
Бошқа акулалар каби оқ акула ҳам исталган гўштни истеъмол қилувчи йиртқич саналади, аммо кўпинча майда ҳайвонлар, шу жумладан тошбақалар билан озиқланади. Оқ акулаларнинг тиши уч қатор бўлиб, уларнинг қирралари ўткирдир. Шу сабабли акулалар тиши ёрдамида нафақат бўлакларга бўлиши, балки арра каби кесиши ҳам мумкин ва тошбақа косасини ҳам майдалаб ташлай олади. Аммо бу ҳолатда ундай бўлмаган. Тошбақа акула ҳалқумида тиқилиб қолган ва акула уни ейишга углурмай тиқилиб ўлган.
Изоҳ (0)