Швейцариянинг Цюрих кантони аҳолиси хўрозга «қарши» суд ишида ғолиб бўлди. «Korrespondent.net»нинг хабар беришича, хўроз «режага кўра ва секин» қичқириш мажбуриятини олди.
Маълум бўлишича, уйи яқинидаги автотураргоҳда товуқхона очган эркакнинг қўшнилари хўроз ҳаддан ортиқ баланд қичқиргани сабабли судга берган.
Даъвогар хўроз қанчалик баланд ва неча марта қичқиришини ҳисоблаган. Аниқланишича, хўроз кечаси бир соат ичида 14—44 марта қичқиради. Унинг баландлиги 84 децибелни ташкил этади ва у 15 метр узоқликкача боради.
Суд даъвони қаноатлантирган ва хўроз эгасига душанба—сукшанба кунлари кечаси соат 10:00 дан эрталабки соат 8:00 гача, якшанба куни эса кечки соат 10:00 дан эрталаб 9:00 гача хўрознинг «сукут сақлаш» мажбуриятини юклаган.
Шунингдек, товуқхонада шовқинни тўсиш даражасини ошириш белгиланган.
Маълумот учун, шунга ўхшаш суд иши Францияда ҳам кўриб чиқилмоқда. У ерда эрта тонгда қичқириб, қўшниларни уйғотаётган хўроз суд қилинмоқда.
Изоҳ (0)