14 июль куни соат 01:20 атрофида Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида яшовчи 30 ёшли Кобейсин Есемуратов қўшниси, 42 ёшли Э.Д. исмли аёлнинг уйида босқинчилик содир этди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Уни қўрқитиб, ўткир тиғли жисм билан жароҳатлаб, бир жуфт бижутерия зираги, ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкаси ва Samsung русумли мобил телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган. Натижада Э.Д. касалхонага ётқизилиб, К.Есемуратовни ушлаш чоралари кўрилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
«Ҳурматли фуқаролар! Ушбу шахс томонидан бошқа турдаги жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида Кобейсин Есемуратов ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз», дейилади хабарда.
Изоҳ (0)