80 ёшли отахон Тўхтамиш Султонов Сурхондарё вилояти Ангор тумани Давлат хизматлари маркази орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди. Бу ҳақда ДХА матбуот хизмати маълум қилди.
Ёши улуғ абитуриент Самарқанд давлат университетининг «Биологияни ўқитиш методикаси» ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг «Даволаш ва педиатрия иши» йўналишини танлаган.
Қизиқ томони, бундан олдинги рекорд ҳам Ангор туманига тегишли бўлиб, 78 яшар Маматқул Бердиев Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига ҳужжат топширганди.
Изоҳ (0)