• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фоторепортаж: Қишда 10 кунлаб дунёдан узилиб қоладиган Шаҳрисабздаги Кўл қишлоғида бир кун

    «Дарё» интернет-нашрида жорий йилнинг январь ойида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Кўл қишлоғида 2 метр қор ёғиши натижасида қишлоқ аҳолисининг 10 кун туман марказидан узилиб қолгани хусусида ҳикоя қилгандик.

    Кўл қишлоғи.

    Кўл қишлоғи.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев ёз фаслининг айни жазирама кунларида яна бир бор Кўл қишлоғида бўлиб, қишлоқ аҳлининг ёздаги турмуш тарзи ва жорий йилги қиш мавсумига тайёргарлиги билан қизиқди.

    Фото: «Дарё»

    Шаҳрисабзнинг Кўл қишлоғи туман марказидан 84 километр узоқликда жойлашган бўлса-да, қишда қор сабаб ёзда эса йўлнинг сифатсизлиги боис манзилгача бўлган йўлни 3 соатда босиб ўтиш мумкин. Ўша кунги кузатувларимизга кўра, қишлоққа йўл олган киши борки, Ҳисорак қишлоғидан сўнг «Нива» ёки «УАЗ» русумли автомобиллар хизматига эҳтиёж сезади. Боиси, йўл талабга жавоб бермайди. Ҳамонки йўлда жарликларнинг қулаши, тош юмалаши каби хавф-хатарлар мавжуд. Автомобильлар хизмати ҳали ҳамон баланд нархда. Бизни Ҳисорак қишлоғидан Кўл қишлоғигача бўлган манзилга элтган «Нива» ҳайдовчиси 20 километрлик масофага 140 минг сўм хизмат ҳақи олди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кўл қишлоғига етгунга қадар бўлган манзилда жойлашган Ҳисорак сув омбори айни кунда ўзгача қиёфа касб этган. Маҳаллий аҳоли берган маълумотга кўра, узунлиги қарийб 4 километр масофани ташкил этувчи мазкур сув омбори Шароф Рашидов даврида қуриб битказилган бўлиб, чуқурлиги 138 метрни ташкил этади.

    Ҳисорак сув омбори.

    Ҳисорак сув омбори.
    Фото: «Дарё»

    Ҳисорак сув омбори.

    Ҳисорак сув омбори.
    Фото: «Дарё»

    Ҳисорак сув омбори.

    Ҳисорак сув омбори.
    Фото: «Дарё»

    Ҳисорак сув омбори.

    Ҳисорак сув омбори.
    Фото: «Дарё»

    Ҳисорак сув омбори.

    Ҳисорак сув омбори.
    Фото: «Дарё»

    Ҳисорак сув омбори.

    Ҳисорак сув омбори.
    Фото: «Дарё»

    Кўл қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Исмоил Бобоевнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, Кўл қишлоғи Ҳожиак ва Ҳазрати Султон тоғлари ўртасида жойлашган бўлиб, илгари кўл бўлган. Қишлоқ номи шунинг учун ҳам Кўл деб номланган. Ҳазрати Султон зиёратгоҳи Кўл қишлоғидан 18 километр масофада бўлиб, денгиз сатҳидан 4646 метр баландликда жойлашган. Тоғ бағрида ҳали-ҳамон оппоқ қор бор.

    Кўл қишлоғининг юқоридан кўриниши.

    Кўл қишлоғининг юқоридан кўриниши.
    Фото: «Дарё»

    Кўл қишлоғининг юқоридан кўриниши.

    Кўл қишлоғининг юқоридан кўриниши.
    Фото: «Дарё»

    Ҳожиак тоғи.

    Ҳожиак тоғи.
    Фото: «Дарё»

    Ҳазрати Султонг тоғи.

    Ҳазрати Султонг тоғи.
    Фото: «Дарё»

    Қишлоқ табиатининг ям-яшиллиги кишида Кўлда худдики эндигина баҳор келгандек таассурот уйғотади. Ҳалигача сарғайишга улгурмаган ўт-ўланлар, дарахтдаги довуччалар, энди пишаётган олчалар кишини чалғитиши табиий. Ажабланарлиси, буғдой эндигина бошоққа ўтирган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    1300 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи ушбу қишлоқ аҳлининг асосий даромади картошкадан. Айни кунда далада иш қизғин. Картошка бегона ўтлардан тозаланмоқда. Ҳайратланарлиси, халқ ризқи бўлмиш картошка ҳатто тошлар орасидан ҳам бўй чўзиб, ҳосил беришга шайланган. Аёллар дала ишлари билан банд.

    Тошлар орасида кўкарган картошка.

    Тошлар орасида кўкарган картошка.
    Фото: «Дарё»

    Картошка даласида ишлаётган аёл.

    Картошка даласида ишлаётган аёл.
    Фото: «Дарё»

    Тонг азонлаб нон ёпаётган онахон, сал нарида эса гилам тўқиётган аёлларни кўриб, уларни суҳбатга чорладик. 70 ёшли Наврўз момо Холованинг маълумот беришича, қишлоқ аҳли деярли бозордан гилам сотиб олмайди. Ўзлари қўл меҳнати билан гилам тўқиб, эҳтиёжини қондиради. Тўқувчи аёллар 8 метрлик гиламни 8 кунда тўқийди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Наврўз момо.

    Наврўз момо.
    Фото: «Дарё»

    Кўлда қиш фасли 9 ой давом этади. Шунинг учун ҳам қишлоқ аҳли ҳозирдан қиш мавсумига тайёргарликни бошлаб юборган. Қишда печда ёқиш учун ўтин ҳамда мол тезагини тайёрлашга киришган.

    Қишга тайёргарлик.

    Қишга тайёргарлик.
    Фото: «Дарё»

    Қишга тайёргарлик.

    Қишга тайёргарлик.
    Фото: «Дарё»

    Қишга тайёргарлик.

    Қишга тайёргарлик.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қишлоқда Қудратилла Ҳақбердиевнинг ота-боболаридан қолган тош тегирмон ҳам мавжуд бўлиб, тегирмон ёши 300 йиллик тарихга бориб тақалади. Қишлоқ аҳли етиштирган ғалласини ушбу тегирмонда янчади. Тегирмончи Қудратилла Ҳақбердиевнинг маълумот беришича, тегирмон соатига 40 килограмм буғдой янчиб оппоқ ун тайёрлайди. Тегирмон тоши сув ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Тош тегирмоннинг ўзига хос жиҳати тоши секин айланса оппоқ ун, тез айланса ем ишлаб чиқарар экан.

    300 йиллик тарихга эга тош тегирмон.

    300 йиллик тарихга эга тош тегирмон.
    Фото: «Дарё»

    300 йиллик тарихга эга тош тегирмон.

    300 йиллик тарихга эга тош тегирмон.
    Фото: «Дарё»

    Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўтган сафарги мақоламизда қиш мавсумида аҳолининг 10 кунлаб туман марказидан узилиб қолиши, ҳафталаб электр токи бўлмаслиги каби муаммолар, шунингдек қишлоқда жойлашган Оилавий поликлиника шароитларининг талаб даражасида эмаслиги хусусида тўхталган эдик. Минг таассуфки, ҳали ҳамон ҳеч нарса ўзгармаган. Назаримизда бу йилги қиш мавсумида ҳам аҳоли яна ўша эски булдозерга эҳтиёж сезади. Булдозер ишласа, албатта. Яна ўша ҚОП шароитларининг талабга жавоб бермаслиги қишлоқ аҳлининг сифатли тиббий хизматдан бебаҳра қолишига сабаб бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    ҚФЙ раиси Исмоил Бобоевнинг қўшимча қилишича, яқинда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев қишлоқ аҳолисининг турмуш шароити билан яқиндан танишиб, кўлликлар билан мулоқот ўтказган. Мулоқотда қишда қорни тозалаш учун талабга жавоб берадиган техникага эҳтиёж борлиги, қишлоқ оилавий поликлиникасининг талабга жавоб бермаслиги ва ҚФЙ учун бино зарурлиги хусусида гап борган. Аммо негадир янги техника қишда метрлаб қор тушадиган Кўлга эмас, бошқа қишлоққа бериб юборилган. Сабаби кўчки тозалаш деб айтилган. Қолаверса, ҚФЙ учун янги бино қуриш ишлари ҳам ўлда-жўлда.

    Исмоил Бобоев.

    Исмоил Бобоев.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шаҳрисабзнинг Кўл қишлоғида бўлиб, аҳоли билан мулоқотдан кўзланган мақсад кўлликларнинг гўзал манзарали табиатини кўрсатиш ва дастлабки мақоламизда тилга олинган камчиликларнинг ижобий рўёби ҳақида сўз юритиш эди. Аммо минг таассуфлар бўлсинки, тилга олинган муаммоларнинг ҳали-ҳамон ечимсиз тургани жорий қиш мавсумида ҳам кўлликларнинг 10 кунлаб дунёдан узилиб қолишидан дарак бермаяптимикин? Масъуллар қишгача ушбу ҳолатга жим қараб туришмас деган умиддамиз.

    15.07.2019, 11:30   Изоҳ (0)   129575
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир қатор университетларнинг Ҳарбий ўқув факультети курсантлари қасамёд қабул қилди (фото)

    15.07.2019, 10:40

    Қўшработда аёл эрининг жазманига 7 маротаба пичоқ урди

    15.07.2019, 10:07

    Темирйўл монополисти тадбиркорга ўз хизматларини ўтказишга ҳаракат қилгани аниқланди

    15.07.2019, 09:33

    Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланиш учун номзодини илгари сурмоқда

    15.07.2019, 09:10

    Ўзбекистонда ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 млн кишига яқинлашди

    15.07.2019, 08:30

    «Дорихона наркотиклари» алоҳида рўйхатга киритилади

    15.07.2019, 08:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.