Бокс бўйича ўрта вазнда WBA Регулар камари соҳиби Мэнни Пакяо бешта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан реванш жанги ўтказишни хоҳламоқда.
«Биз ким ҳақиқий ғолиб эканлигини кўрсатишимиз керак. Агар у қайтадиган ва мен билан жанг қиладиган бўлса — бу ҳақиқий янгилик бўларди», — дея Мэнни Пакяо сўзларини келтиради BoxingScene.Эслатиб ўтамиз, 2015 йил майида Мейвезер ҳакамлар қарорига кўра, Пакяони мағлуб этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)