• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эски мавзуга қайтиб. Самарқанд вилоятида хорижга чиқиш паспортларини беришдаги улкан навбатлар муаммоси ҳал қилиндими?

    Маълумки, 2019 йил 1 январь санасидан бошлаб Ўзбекистон фуқароларига 10 йил муддатга, вояга етмаганларга 5 йил муддатга хорижга чиқиш биометрик паспортлари берилиши йўлга қўйилган ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида (М ва ФРБ) ҳам хорижга чиқиш паспортлари расмийлаштиришга мўлжалланган икки ускуна ўрнатилиб, Самарқанд вилояти фуқароларига хизмат кўрсатилиб келаётган эди.

    Ўшанда хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириш учун кўп фуқаролар мурожаат қилгани сабабли вилоят ИИБ М ва ФРБда ва унинг тўрт ҳудудий бўлинмасида кунлик навбатлар кўпайиб, фуқароларнинг ортиқча вақти сарфланишига сабаб бўлгани кузатилган эди. Биз январь ойи охирида аҳоли мурожаатлари бўйича М ва ФРБга ташриф буюриб, ҳолатни ўрганган эдик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўшандан кейин, орадан бироз ўтиб, М ва ФРБ хорижга чиқиш паспортини олишга талабгорлар навбатларини бироз камайтириш учун Тайлоқ туманида Тайлоқ ва Ургут туманлари аҳолисига хизмат кўрсатиш учун аппарат ўрнатилганини хабар қилган эди.

    Аммо хорижга чиқиш паспортини олувчилар сонининг кўплиги учун бу ҳам навбатларни бартараф этмади. Ўшанда вилоят М ва ФРБ бошлиғи Даврон Норчаев йилнинг иккинчи ярмида яна бир неча туманда ускуналар ўрнатилишини маълум қилган эди.

    Биз шу масала юзасидан яна идорага ташриф буюриб, йил бошида белгиланган вазифа қай даражада бажарилгани билан қизиқдик.

    Даврон Норчаевнинг маълум қилишича, ИИБ ва у бошчилик қилаётган бошқарма йил бошида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш устида ишлаяпти. Шу муносабат билан ҳозирги вақтда билан яна бешта қўшимча хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириш ускуналари олиб келиниб, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида, Ургут, Тайлоқ, Паяриқ ва Самарқанд туманларида ўрнатилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўрнатилган ускуналар бўйича тақсимот ҳозирча қўйидагича белгиланган: Паяриқ туманида ўрнатилган ускуна Паяриқ, Иштихон, Қўшработ ва Оқдарё туманлари, Каттақўрғон шаҳридаги ускуна Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманлари, Тайлоқ туманидагиси Тайлоқ, Самарқанд, Жомбой ва Булунғур туманлари ҳамда Ургут туманидагиси Ургут тумани, Самарқанд шаҳрида ўрнатилган ускуна Самарқанд шаҳри, Самарқанд вилояти ИИБ М ва ФРБдаги ускуна эса Самарқанд шаҳри, Пастдарғом ва Нуробод туманлари аҳолисига хизмат кўрсатади.

    «Шу муносабат билан Самарқанд вилоят ИИБ М ва ФРБ вилоят аҳолисини хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириш учун юқорида кўрсатилган туманлардаги ИИБ М ва ФРБларга мурожаат қилишларини сўраймиз», – деди Норчаев биз билан суҳбатда.

    Шунингдек, Норчаевнинг сўзларига кўра, яқин вақтларда вилоятнинг ҳар бир туманида хорижга чиқиш паспортлари бериладиган ускуналар ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

    Ҳозирги кунда мавжуд навбатларни якунига етказиш ва аҳолига янада қулайлик яратиш учун вилоят ИИБ М ва ФРБ ҳамда унинг қуйи тизимларида шанба ва якшанба кунлари ҳам иш куни сифатида фаолият кўрсатилиши белгиланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Соҳага тегишли яна бир янгилик – энди хорижга чиқиш паспортини олмоқчи бўлганлар олдингидай иш жойидан ва маҳалладан маълумотнома олиш ва анкета тўлдириш учун овора бўлиб юрмайди. Энди вилоят ва туманлардаги ИИБ М ва ФРБга фақат паспортнинг ўзини олиб келсалар етарли бўлади. Анкета бўлимларнинг ўзида электрон тарзда тўлдирилади.

    Шу билан бирга, вилоят М ва ФРБ аҳолини хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш юзасидан вужудга келадиган тушунмовчиликлар бўйича қуйидаги телефон рақамлари оркали мурожаат қилиши мумкинлигини маълум қилди:

    Самарқанд вилоят ИИБ М ва ФРБ бошлиғи Норчаев Даврон Очилович: (366) 223-50-26, (97) 484-26-47;

    Самарқанд вилоят ИИБ М ва ФРБ бўлим бошлиғи Мўминов Шероз: (93) 353-03-30.

    Эслатиб ўтамиз, хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт мамлакат Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони асосида 2019 йил 1 январидан бошлаб жорий этилган.

    Янги тартиб бўйича, Ўзбекистон фуқароси хорижга чиқиш учун биометрик паспортга эга бўлиши ҳамда ушбу паспорт Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан 10 иш куни давомида тайёрланиб бериши белгиланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, фуқаролар энди хорижга чиқиш паспортини олиш учун иш жойи, ўқиш маскани ёки ҳудудий ўзини ўзи бошқариш органи томонидан муҳр билан тасдиқланган ариза-анкета тайёрлаб бориши бекор қилинган ва энди фуқаро фақатгина паспорти билан боради ҳамда энг кам иш ҳақининг 120 фоизи миқдоридаги (вояга етмаганлар учун ЭКИҲнинг 80 фоизи миқдорида) давлат божи тўлайди.

    Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт 1 ёшгача бўлган болаларга 2 йил, вояга етмаган болаларга 5 йил, вояга етган фуқароларга 10 йил муддатга берилади.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

    13.07.2019, 14:17   Изоҳ (0)   24321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия компанияси Наманганнинг Нанай қишлоғида сайёҳлик зонаси барпо этиш лойиҳасини тақдим қилди (фото)

    13.07.2019, 14:09

    Баҳром Бобоев Польша президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    13.07.2019, 13:10

    Комил Алламжонов Саида Мирзиёева ва Отабек Умаров билан бирга Вашингтонда (фото)

    13.07.2019, 12:50

    Трампнинг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилмаган. Аммо кутилмаган ўзгаришлар бўлиши мумкин — АҚШ элчиси

    13.07.2019, 12:20

    Ўзбекистонда 800 мингдан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтказилди. Энг кўп ҳужжат Самарқанд давлат университетига топширилган

    13.07.2019, 11:15

    Жиззахда хотини йўқолиб қолганини айтиб ариза қилган эркак уни ўлдириб, кўмиб ташлагани маълум бўлди

    13.07.2019, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.