АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Дэниел Розенблюм президент Дональд Трампнинг Ўзбекистонга ташрифи эҳтимолига изоҳ берди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
«Билишимча, АҚШ президенти ёки вице-президентининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича режалар йўқ. Бироқ барчаси кутилмаганда ўзгариши мумкин. Мен АҚШ президенти ташрифидан фақат хурсанд бўлардим. Дунёнинг кўпгина давлатларида инқироз кузатилмоқда ва афсуски, раҳбаримизнинг эътибори уларга қаратилган», — деган у Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Элчи, шунингдек, Ўзбекистонга ташриф буюришнинг учта сабабни келтириб ўтган.
«Биринчиси, мамлакат, миллатнинг ниҳоятда бой тарихи, шунингдек, фан, санъат ва архитектура борасидаги машҳур ишлар. Иккинчиси — менга ўзбек таомлари жуда ёқади. Учинчиси — жуда меҳмондўст ва самимий халқ. Аммо Ўзбекистонга ташриф буюриш учун уч эмас, ундан анча кўп сабабларни келтириб ўтишим ҳам мумкин», — деб таъкидлаган Розенблюм.
Изоҳ (0)