Самарқанд вилояти ҳокимлигида кутубхона ташкил этилди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.
Ҳокимлик ходимларининг китобхонлик, мутолаа маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилган кутубхонадан ҳозирча 300 дан ортиқ бадиий, илмий-оммабоп асар ўрин олган.
Китоб фондини шакллантиришда Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг давлат сиёсати ва бошқаруви, раҳбарлик масъулияти ҳақидаги асарларини тўплашга алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, Ўзбекистонда чоп этиладиган газета ва журналлар жойлаштирилган.
Изоҳ (0)