10 июль куни соат тахминан 11:30 атрофида Самарқанд шаҳар Сўғдиёна масссиви Ал-Бухорий маҳалласида қурилаётган «Ёшлар меҳнат гузари» биносининг 3-қаватдаги бетон плиталари қулаб тушган. 3-қаватдаги плиталарнинг қулаши натижасида иккинчи ва бинонинг пастки (ертўла) қисмидаги плиталар ҳам ёрилиб қулаган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Нарпай кўчасида жойлашган 51-уйнинг олдида қурилаётган 3 қаватли бинонинг плитаси қулаш натижасида ҳеч кимга зарар етмаган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бино 5 қаватга мўлжалланган. Янги қурилаётган бинонинг 5 та бетон плитаси қулаб тушган бўлиб битта плитада ёриқлар пайдо бўлган.
«Тонг» уй-жой ширкати раиси Ҳусниддин Жумаевнинг таъкидлашича, ушбу бино чиқиндихона ўрнида қурилган.
Изоҳ (0)