Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ташкил этилди.
Қарорга мувофиқ, кимёвий технологиялар соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.
2019 йилда ташкил этилган республика ОТМларининг филиаллари қатори ТКТИ Янгиер филиалига ҳам 2019/2020-ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметри тасдиқланди.
Унга кўра, ТКТИ Янгиер филиалига бакалавриат таълим йўналишлари учун 175 та қабул квотаси ажратилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ОТМлар сони 110 тага етди. Шундан:
91 таси маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари;
19 таси хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари.
Изоҳ (0)