9 июль куни соат 21. 40 атрофида «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнидаги кўприк устидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни кўриб бефарқ бўлмаган аҳоли саъй-ҳаракатлари натижасида ИИБ ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ўз вақтида етиб келди.
Ёрдамга ошиққан айрим фуқароларни тўхтаб туришга мажбур қилган қалтис вазиятда Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг тезкор ва ишончли ҳаракати аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди.
Шундан сўнг аёл ИИБ бўлинмасига олиб борилган ва у билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Суҳбат натижасида у 1992 йил 15 июнда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида туғилган А.Б.эканлиги, турмуш ўртоғи Б.Э. билан оилавий жанжаллар сабабли жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда А.Б. га тиббий ва руҳий ёрдам бериш мақсадида мутахассиcлар жалб қилинган.
Изоҳ (0)