Давергеодезкадастр қўмитаси ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш акциясида иштирок этмаганлар учун махсус ижтимоий сўров ўтказмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси 1 майда тугатилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра республика бўйича жами 908 558 та ариза келиб тушган. Бироқ акция бўйича мурожаат қилмаган фуқароларнинг сони 100 мингдан ортиқлиги таъкидланмоқда. Давергеодезкадастр қолган фуқаролар нима учун мурожаат қилмаганини аниқлаш учун махсус ижтимоий сўров ўтказмоқда.
«Агарда Сиз ҳам ўзбошимчалик билан қурилган турар жойингиз бўйича давлат хизматлари марказига мурожаат қилмаган бўлсингиз ушбу сўровда фаол қатнашинг», — дейилади хабарда.
Ижтимоий сўровда қуйидаги ҳавола орқали кириб қатнашиш мумкин.
Изоҳ (0)