«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ нинг фермерларга хизмат кўрсатувчи 1 381 та автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаси тадбиркорларга аукцион орқали сотилади. Бу нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид Президент қарорида кўзда тутилган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибидаги ташкилотларнинг 13 та бозор, савдо ва чорвачилик комплекси устав капиталидаги улушлари маҳаллий ҳокимликларга ўтказилди.
Қарорга мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ 2024 йилга келиб углеводород хом ашёси, шу жумладан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини 42,3 миллиард метр кубга ва суюлтирилган газни 1,5 миллион тоннага етказиши лозим.
Изоҳ (0)