Корсика оролидаги ёввойи табиатни ҳимоя қилиш ва тадқиқ этиш билан шуғулланувчи ташкилотлардан бирининг ходимлари тулки-мушукка дуч келди, деб хабар беради TravelAsk.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, айнан ушбу жонзот орол ҳақидаги турли афсоналарнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган.
Тулки-мушук ёки корсикаликлар ghjattu volpe деб атовчи жонзот ташқи кўриниши билан мушукка ўхшайди, бироқ ўзининг айрим ҳаракатлари билан улардан кескин фарқ ҳам қилади. Уй мушукларининг узунлиги ўртача 45 сантиметрга eтса, тулки-мушук 90 сантиметргача ўсиши мумкин.
Бундан ташқари ушбу жонзотнинг тирноқлари ҳам узун, мўйлови кўринар-кўринмас ва қулоқлари калта. Яна бир фарқли жиҳати — думи тўрт ҳалқали ва учи қора.
Изоҳ (0)