АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампнинг ёғочдан ясалган ҳайкали 5 июль куни Словениянинг Севница шаҳрида ўтказилган кўргазма доирасида тақдим этилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Биз Рожно (Меланиянинг туғилиб ўсган шаҳри ҳисобланмиш Севница шаҳри яқинидаги аҳоли пункти)даги Мелания ҳайкали очилишига дўстона таклиф қиламиз», — дейилади 5 июль куни эълон қилинган коммюникеда. Ҳайкал Сава дарёсининг қирғоғида жойлашган бўлиб, у қўл кўтариб, шаҳар билан саломлашаётган ҳолда акс эттирилган.
Bizarre statue of Melania Trump erected in Slovenia https://t.co/pKbrGAtZFa pic.twitter.com/wuTsGnB3pM
— New York Post (@nypost) July 5, 2019
Қайд этилишича, ҳайкал намойиши америкалик рассом Бред Даунининг «Бу акс-садо» номли кўргазмаси доирасида ўтказилаётган тадбирдир. Унинг асосий экспозицияси Люблянда ўрнатилган бўлиб, бир кун аввал очилган.
Даунига ҳайкалнинг фақат концепцияси тегишли бўлиб, уни маҳаллий ҳунармандлардан бири моторли арра ёрдамида ясаган. Ҳайкалда биринчи хоним Трампнинг инаугурациясида кийган ҳаворанг кўйлакда акс эттирилган.
Изоҳ (0)