• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    1986 йил декабрь воқеалари: Олмаотада нега халқ намойишга чиққан эди?

    1986 йили Қозоғистоннинг ўша пайтдаги пойтахти Олмаотада рўй берган воқеалар мамлакатнинг янги тарихидаги энг қонли ҳодисалардан бири ҳисобланади. Ушбу воқеаларнинг кўп тафсилотлари ҳалигача яхши ўрганилмаган. Хусусан, айрим иштирокчилар аслида қурбонлар сони кўпроқ бўлганини айтиб келади.

    «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош ушбу воқеалар ҳақида ҳикоя қилади.

    Собиқ Иттифоқ ўзича қоғозлардаги режаларда, кўчалардаги шиорларда, том-том ёзилган китобларда, мамлакат бўйлаб миллиардлаб ададда чоп этилган газеталарда барча инсонларни, барча миллатларни тенг қилмоқчи бўлган, аммо асл мақсади Россия бошлиқ бўлган ва амалда зулм ва мустамлака устига бино қилинган бир давлат эди.

    Фото: Google Photos

    Бу давлат пайдо бўлганидан кейин 1953 йил – Сталин вафот этгунча Евросиёдаги катта бир ҳудудда жойлашган кўплаб миллатларни бошига кўп азоб-уқубатларни солди. 1918–1925 йиллардаги озодлик учун миллий ҳаракатлар, 1928–1935 йиллардаги коллективлаштириш зулмлари ва аксарият одамларнинг қулоқ қилиниб сургун этилиши, 1937 йилдан бошланган ва чангалидан ҳеч ким омонда қолмаган мисли кўрилмаган қатағонлар, 1939 йилдан бошланган уруш, 1948 йилдан бошлаб Сталин қатағонларининг иккинчи тўлқини бошланиши каби зулмлар, зўравонлик ва зулм устига қурилган давлат фуқароларини ниҳоятда ҳолдан тойдирди.

    Сталин вафотидан кейин одамлар ниҳоят бироз тин олди. Ноҳақ қамалганлар оқланди. Сталин золим ва қонхўр деб эълон қилинди. Аммо...

    Аммо ўз асосини зулм ва зўравонлик устига қурган давлатнинг зулмлари ўшандан кейин ҳам тўхтаб қолгани йўқ, балки 1991 йил – тарқаб кетгунча у ёки бу кўринишда давом этаверди.

    Юртимиз бошига ёғдирилган «Пахта иши» фожиасини эслайлик.

    Қизиғи, ўша пайтда мамлакатнинг турли ҳудудларида зулмга қарши қандайдир кўтирилишлар бўлган. Улар ими-жимида жамоатчиликка билдирилмасдан аёвсиз бостирилар, ҳеч кимга шафқат қилинмас, ҳеч ким билан музокара ўтказиб ўтирилмас эди. Бу мамлакат нафақат намойиш ўтказган фуқароларини аёвсиз жазолар, балки қўл остидаги социалистик лагерга кирувчи мамлакатларни ҳам зуғум остида ушлар эди. 1956 йилда Будапештда, 1968 йилда Прагада социалистик тузумга қарши намойишга чиққан венгерлар ва чехларнининг аёвсиз жазоланишлари шундан далолат эди.

    СССРнинг ўзида рўй берган ва кучишлатар тизимлар томонидан аёвсиз бостирилган намойишлардан бири – 1986 йилги Олмаота воқеалари ўша зулмга асосланган тузумга қарши намойишлардан бири бўлган эди.

    Горбачёв СССР раҳбари сифатида курсига ўтириб, «Қайта қуриш» номи остида бошлаган ислоҳотларининг иккинчи йили тугаши арафасида Қозоғистон пойтахти Олмаотада фожиали воқеалар содир бўлди.

    Халқ (асосий қисми ёшлар, талабалар) шаҳар кўчаларига намойишга чиқди. Ўртада кучишлатар тизимлар билан тўқнашувлар содир бўлди. Одамлар ҳалок бўлди, кўпчилик яраланди. Машиналарга, турли дўконларга ўт қўйилди. Олмаотани аввалига ички ишлар ходимлари, сўнг махсус бўлинмалар эгаллаб олди ва куч билан намойишчиларни тарқатди. Сўнг эса ўша намойишга чиққанларнинг аксариятини излаб топиб, аёвсиз жазолашди.

    Хўш, бу воқеа ҳар доим ўзини «осмонимиз мусаффо ва бизда ҳамма ҳур ва бахтиёр» деб шаънига шеърлар ёзилган, қўшиқлар куйланган СССРда нега содир бўлди? Бунинг устига, анча хотиржам ва кўнгли бошқаларга нисбатан юмшоқ бўлган қозоқларда. Уларни шаҳар бўйлаб намойиш ўтказишга, тўполон уюштиришга нима мажбур қилди?

    Ҳаммаси 1986 йилнинг 16 декабрида Қозоғистон коммунистик партияси пленумида эълон қилинган бир иш ортидан бошланди. Пленум ишида муҳим масала кўриб чиқилди: ўша пайтгача Қозоғистон Компартияси 1-котиби вазифасида ишлаб келган Динмуҳаммад Қунаев нафақага чиқарилиб, унинг ўрнига унгача Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси (РСФСР) Ульяновск вилояти обкомининг биринчи котиби сифатида ишлаган Геннадий Колбин Қозоғистон Компартияси биринчи котиби этиб тайинланди. Ўша пайтларда бундай хабарлар кечки янгиликлар дастурида ва эртаси куни чоп этиладиган газеталарда эълон қилинар эди.

    Қозоғистон Компаритиясига мамлакатнинг ўзидан эмас, четдан, бунинг устига, Қозоғистондаги вазият ва шароитни билмайдиган шахс раҳбар этиб тайинланганини кечки пайт телевизордан эшитган қозоғистонликлар роса ажабланди, ғазабланди.

    1986 йил 17 декабрь куни эрталабдан Олмаотадаги Брежнев номидаги бош майдонга асосий қисмини ёшлар ташкил этувчи одамлар СССР раҳбариятининг Қозоғистонга бу республикага мутлақо алоқаси бўлмаган одамни, яъни Колбинни раҳбар этиб тайинлагани учун норозилик намойиши ўтказиш учун йиғила бошлади. Шу тариқа тарихга «Декабрь воқеалари» номи билан кирган воқеалар бошланди.

    Динмуҳаммад Қунаев.

    Динмуҳаммад Қунаев.
    Фото: Wikipedia

    Тушга яқин Брежнев майдонида 5 минг атрофида одам йиғилди. Мавзуга алоқаси бўлмаса ҳам, Олмаотадаги марказий майдонга нега бошқа шаҳарлардаги майдонларга ўхшаб Ленин эмас, Брежнев номи берилганига изоҳ берсам. Узоқ йиллар СССРни бошқарган Брежнев Иккинчи жаҳон урушидан кейин анча йиллар Қозоғистон Компартиясининг биринчи котиби вазифасида ишлаган; республикадаги чўлларнинг ўзлаштирилиши, катта-катта қурилишлар Брежнев раҳбар бўлган пайтларга тўғри келади. Динмуҳаммад Қунаев Брежневнинг ўринбосари бўлиб ишлаган. Брежнев вафотидан кейин қозоғистонликлар унинг номини Олмаотадаги марказий майдонга беришга қарор қилди. Албатта, бунда Брежнев билан дўстона алоқаларда бўлган Қунаевнинг ҳам ҳиссаси катта.

    Энди воқеаларга қайтсак. Намойишчилар йиғилар экан, одамларни назорат қилиш учун майдонга ИИВ ходимлари келтирилди.

    Тушдан кейин намойишчилар кўпайгани учун майдонга милиция мактаби ва ёнғиндан сақлаш техникуми курсантларини олиб келиб ташлашди.

    Аввалига намойишчиларни тинч йўл билан тарқатмоқчи бўлишди. Бу учун Қозоғистонда катта обрў-эътиборга эга шахсларни, ёзувчи ва шоирларни чақиришди; улар келиб намойишчиларни тинч йўл билан тарқалишга даъват қилди. Аммо намойишчилар уларнинг даъватларига қулоқ солмади ва уларнинг нутқларини давомий тарзда «сотқин» деб бақириб узиб қўйишга ҳаракат қилди.

    17 декабрь куни кечга бориб вазият жуда таранглашди. Ҳаво совуқ, кеч бўлганига қарамай ҳеч ким уйга кетишни хоҳламас эди. Намойишчилар матонат билан ўз ўрниида турарди. Охири намойишчилар ички ишлар ходимлари томон ҳаракат бошлади ва шу тариқа тартибсизликлар бошланди.

    Ички ишлар мактаби ва ёнғинга қарши кураш техникуми курсантлари дубинкаларни ишга солди. Намойишчилар эса уларга ташланди.

    Геннадий Колбин.

    Геннадий Колбин.
    Фото: Wikipedia

    Эрталабгача тартибсизликлар тинмади.

    Эрталаб, 18 декабрь тонгида Олмаотага Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларидан махсус кучлар олиб келинди. Вазият ўйлаганларидан ҳам кўра жиддийроқ эканини англаган расмийлар шаҳардаги намойишчиларни ҳали ғўр ва ёш курсантлар билан тарқатиб бўлмаслигини тушуниб етди шекилли, майдонга махсус кучлар ташланди. Кун давомида намойишчилар ва махсус кучлар ўртасида аёвсиз тўқнашувлар содир бўлди. Тунга яқин намойишчилар марказий майдондан сиқиб чиқарилди ва тарқатиб юборилди. Унгача эса тўқнашувлар оқибатида ҳар икки томондан жароҳатланганлар бўлди. Турли техникаларга ўт қўйилди.

    Расмий маълумотларга кўра, Олмаота воқеаларида икки киши ҳалок бўлган, махсус кучлар ва ИИВнинг 11 та транспорти ёқиб юборилган, 24 та транспорти эса яроқсиз ҳолга келтирилган. 39 та автобус таниб бўлмас ҳолга солинган. 33 та таксига зарар етказилган. 13 та ётоқхона вайрон қилинган. Бешта ўқув муассасаси, олтита савдо пункти, тўртта маъмурий бинога зарар етказилган.

    18 декабрь куни намойиш нафақат Олмаота шаҳрида, балки республиканинг бир нечта шаҳарларида, жумладан, Жезқазған, Павлодар, Қарағанда, Толдиқўрғон, Арқалик, Кўкчатов ва Чимкент шаҳарларида бўлиб ўтди. Уларда намойишга чиққанлар кам бўлгани учун кучишлатар тузилмалар томонидан тезда бостирилди.

    Намойишчиларни куч билан тарқатиб юборишгандан сўнг нафақат Олмаота, балки Қозоғистон бўйлаб шу намойишга чиққанларни қидириб топиш ва жазолаш ишлари бошланиб кетди. Намойишчиларни бутун Қозоғистон бўйлаб қидиришганига сабаб, уларнинг аксарияти пойтахтга бошқа вилоятлардан келиб ўқиб, ишлаб юрган ёшлар эди. Намойиш тарқатилганда уларнинг қўлга тушганлари милиция бўлимларига олиб келинди, қўлга тушмаганлари эса ўз вилоятларига жўнаб кетган эди.

    Шу тариқа, 900 дан ошиқ кишига маъмурий ҳуқуқбузарлик айблови қўйилди, 300 дан ошиқ талаба ўқишдан ҳайдалди, 319 ОТМ ўқитувчиси ишдан ҳайдалди, 52 киши Коммунистик партия сафидан ўчирилди, 758 ёш фуқаро Бутуниттифоқ ёшлар иттифоқи сафидан ҳайдалди. Умумий 8 500 киши қўлга олинди. Улардан 99 нафари турли муддатларга қамалди. Қўлга олинганлардан бири К. Рисқулбеков телемарказ муҳандиси кўнгилли ёрдамчи Савицкийни ўлдирганликда айбланиб ўлим жазосига ҳукм этилди ва кейинчалик ўлим жазоси 20 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштирилди.

    Геннадий Колбин.

    Геннадий Колбин.
    Фото: Wikipedia

    1986 йил 25 декабрда КПСС Марказий қўмитасининг йиллик мажлисида Олмаота намойишлари «Қозоғистонда радикал кўринишдаги миллатчилик асоратлари пайдо бўлгани факти аниқланди», деб баҳоланди. Аслида эса намойишларда «Биз Қозоғистон раҳбари қозоғистонлик бўлишини талаб қиламиз» деб кўплаб шиорлар кўтарилган эди. Аммо расмий Москва ҳаммани чалғитди.

    Ўшанда «қозоқларнинг радикал миллатчилик қилиб, СССРдаги халқлар дўстлигига путур етказишга уринганлари, бу иш ҳеч қачон амалга ошмаслиги ва СССРда барча миллат ўзаро тенгликда, ўзаро оға-ини бўлиб яшашда давом этиши» ҳақида кўплаб мақолалар эълон қилинди, телевидениеда кўрсатувлар ташкил этилди.

    Ҳатто КПСС Марказий қўмитаси сиёсий бюроси томонидан 1987 йил июль ойида «Қозоғистон республикасида партия ташкилотлари ва ишчиларни байналмиллал ва ватанпарвар этиб тарбиялаш иши ҳақида» қарор эълон қилинди. Унда «Қозоғистонда радикал миллатчилик пайдо бўлгани хавотирга олиниб, бунга асло йўл қўйиб бўлмаслиги ва бу иллат билан ҳамма курашиши лозимлиги» ҳақида ҳам гаплар бор эди.

    Шу тариқа мамлакат бўйлаб Олмаота намойишларининг асл келиб чиқиш сабаблари яширилди. Аслида эса, юқорида ҳам ёздим, Олмаота воқеасида намойишчилар бор-йўғи миллатидан қатъий назар Қозоғистонда яшаётган (эътибор беринг, туғилган эмас, яшаётган), Қозоғистондаги аҳволдан хабардор шахс республика раҳбари этиб тайинланишини талаб қилиб чиққан эди. Албатта, намойишчилар орасида Қозоғистонга кенгайтирилган мухторият сўраганлар ёки Қозоғистон бутунлай мустақил бўлишини хоҳловчилар ҳам бор эди. Аммо улар ҳақида ҳеч қаерда ёзилмади.

    Олмаота намойиши ҳақида илк марта 1989 йилда қозоқ ёзувчиси ва шоири, СССР Олий Совети депутати Мухтор Шаханов СССР Халқ депутатларининг I съездида ошкора гапирган эди. У СССР раҳбариятига Олмаота воқеалари ишини қайта ўрганиш комиссиясини тузиш ҳамда воқеаларни қайта ўрганиш, адолатсиз ҳукм олганларнинг ҳукмларини бекор қилиш талабини қўйган эди.

    Шундан сўнг, 1989 йилда Қозоғистон ССР Олий Совети қошида Олмаота воқеаларини қайта ўрганиш комиссияси тузилди. Мухтор Шаханов коммисия раисларидан бири этиб тайинланди. Комиссия томонидан ўша воқеага тегишли барча ишлар, ҳукмлар қайта текширила бошланди.

    Қайта текширув бошланганидан қарийб бир йил ўтиб, «Қозоғистон Олий Совети президиуми комиссияси томонидан 1986 йил 17–18 декабрь воқеалари юзасидан сўнгги ҳал қилув қарори» эълон қилинди.

    Ушбу қарор билан параллел равишда Қозоғистон ССР Олий суди қарорига кўра 322 киши ноҳақ айблангани ва хатти-ҳаракатида жиноят аломатлари бўлмагани туфайли жавобгарликдан озод этилди.

    Шунингдек, ҳал қилув қарорига асосланиб 1990 йил майида Қозоғистон Компартияси марказий қўмитасининг «1986 йили Олмаотада бўлиб ўтган оммавий намойишлар ‘қозоқ радикал миллатчилигининг пайдо бўлиши’ деб баҳоланиши хато бўлгани эътироф этилсин ва 1986 йилда шу мазмунда чиқарилган Қозоғистон Компартиясининг тегишли қарори бекор қилинсин» деган қарори чиқди.

    Ушбу қарорда 1986 йилда Қозоғистон ёшларининг мамлакат шароитини умуман билмайдиган ва умрида Қозоғистонда бўлмаган Колбин Қозоғистон раҳбари этиб тайинланишига қарши бўлиб намойишга чиқиши «ўзи яшаётган республика тақдирига бефарқ бўлмагани ва ўз фуқаролик позициясини намойиш этиши» деб баҳоланди.

    Орадан яна бир йил ўтиб, 1991 йил 12 декабрда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 1986 йил, 17–18 декабрь воқеаларида қатнашган ва турли айбловлар қўйилган барча фуқароларни реабилитация қилиш ва улардан жавобгарликни олиб ташлаш ҳақида фармон эълон қилди.

    2006 йил 18 сентябрь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Олмаота шаҳрида «Декабрь воқеалари»га бағишланган Озодлик тонги монументни очиб берди.

    Озодлик тонги.

    Озодлик тонги.
    Фото: Wikipedia

    «1986 йилдаги воқеаларда ёшлар аслида Қозоғистон мустақиллиги учун майдонга чиққан эди. Озодлик учун курашни миллатчилик деб хаспўшлашга уринишди, аммо қозоғистонликлар ҳаммасини кўриб-билиб турган эди. Ҳақиқатан, тарих шуни кўрсатди-ки, 1986 йил 17–18 декабрдаги воқеалар асло миллатчилик характерида бўлмаган. Буни орада ўтган 33 йиллик тарихда Қозоғистонда кўплаб миллатлар аҳил-иноқликда ёнма-ён яшаб келаётгани, миллатлар ўртасида жиддий низолар бўлмагани ҳам кўрсатиб турибди», – деди у монументнинг очилиш маросимида.

    Озодлик тонги монументи очилишида бутун мамлакатдан Олмаота воқеалари қатнашчилари, турли миллий маданият марказлари вакиллари, сиёсий партиялар раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари қатнашди.

    Бугун ушбу монумент Қозоғистон мустақиллигининг рамзи ўлароқ Олмаотага кўрк бўлиб турибди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    10.07.2019, 16:28   Изоҳ (0)   107165
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.