Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан қарздор «Ишчи таъминот» масъулияти чекланган жамиятидан 1 миллиард 620 миллион сўм солиқ қарзи ундирилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Самарқанд вилоят иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздорга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчасида жойлашган кўп қаватли 78-уйнинг биринчи қаватида олти хонадан иборат савдо-маиший хизмат кўрсатиш биноси борлиги аниқланган. Ижро ҳаракатлари давомида ушбу кўчмас мулк объектига тақиқ қўйилган.
Қарздор 3 кун давомида умумий ҳисобда 1 миллиард 620 миллон сўм нақд пулни солиқ қарзларини тўлиқ тўлаш учун банк кассасига топширган.
«Шунингдек, қарздор давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда қарзини қопламаганлиги сабабли 32 миллон 411 минг сўм ижро йиғими ва суд томонидан қўлланилган давлат божларини ҳам тўлаб берди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)