«Давергеодезкадастр» қўмитаси ўзининг www.ygk.uz расмий сайтида «Коррупцияга қарши курашиш» бўлимини ишга туширди. Бу ҳақда «Давергеодезкадстр» қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
«Фуқаро ёки юридик шахс қўмита ҳамда унинг тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотлардаги коррупцион ҳолатлар бўйича ушбу http://ygk.uz/eform/submit/коррупциya-form ҳаволаси орқали кириб мурожаат қилишлари мумкин», — дейилади хабарда.
Фуқаро мурожаати «Коррупцияга қарши курашиш республика комиссияси»га тўғридан тўғри келиб тушади.
Фуқаро тўғрисидаги барча маълумотлар сир тутилади ва қонунан ҳимояланади.
Мурожаат сохта эмаслигини аниқлаш мақсадида қўмита мутахассиси мурожаатчи билан боғланади.«Асло ёлғон хабар берманг! Ёлғон хабар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)