Жорий йил сентябрь ойида Бирлашган Араб Амирликлари фуқароси Ҳазза Али ал-Мансурий рус космик кемаси билан фазога сайр қилади, бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар қилади.
Бу астронавт мусулмон бўлгани учун халқаро космик станциядаги фазогирлар озиқ-овқатини таъминловчи Space Food Laboratory ширкати мусулмон киши фазода истеъмол қилиши мумкин бўлган ҳалол озиқ-овқатларни тайёрлаб, космик станцияга жўнатади.
Бирлашган Араб Амирликлари космонавтини Халқаро космик станцияга юбориш 2018 йилда Россия билан имзолаган келишувга мувофиқ амалга оширилмоқда. Ҳазза Али ал-Мансурий россиялик космонавт Олег Срибусчак ва америкалик астронавт Жессика Мир билан бирга «Союз-15» русумли космик кемада фазога юборилади. Ал-Мансурий Халқаро космик станциясида саккиз кун туради ва кейин ерга қайтади.
Изоҳ (0)