АҚШда миллиардер Жеффри Эпштейн ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Эпштейн жинсий эҳтиёжларни қондириш учун вояга етмаганлар савдосини йўлга қўйганликда айбланмоқда.
Миллиардер Флорида ва Нью-Йорк штатларида 2002—2005 йилларда шундай ишлар билан шуғуллангани айтилмоқда.
Эпштейн 8 июль куни судда кўрсатма беради.