Қозоғистон полицияси рухсат берилмаган норозилик намойишлари бўлиб ўтган Олмаота ва Нур-Султон шаҳарларида 200 нафарга яқин кишини қўлга олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мамлакат ички ишлар вазирлигига кўра, ушланганлардан айримларида травматик қурол ва тутун чиқарувчи шашкалар топилган. Қўлга олинганлардан бири «Чол, кет!» деб ҳайқиргани айтилмоқда.
Ҳукуматга қарши митингларни мамлакатда ман этилган «Қозоғистон демократик танлови» ҳаракати ташкиллади. Намойишчилар муаммолари ҳақида айтиш учун кўчаларга чиққанини билдирмоқда.