Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

ПСЖ раҳбарияти клубнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар борасида «Реал»га 2 марта таклиф юборган. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Таъкидланишича, Париж клуби Неймар трансфери борасида «Барселона» билан келиша олмаяпти. Бунга сабаб сифатида иккала клуб ўртасидаги алоқаларнинг ёмонлашгани кўрсатилмоқда. Шу боисдан ПСЖ «Реал»га Неймарни таклиф қилган. Бироқ «Қироллик клуби»нинг бу таклифга қандай жавоб бергани ҳамон номаълум деб ёзади испан нашри.

Аввалроқ Неймарнинг ўзи ПСЖда бахтсиз эканлиги ва «Барселона»га қайтишни хоҳлаётгани ҳақида хабар берилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар