Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Регистон кўчасида Lacetti ва Nexia русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида хабар тарқалганди. Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати ушбу ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли бўлган Lacetti Самарқанд тумани, Чумчуқли қишлоғида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Nexia автомашинасига урилган. Шунингдек, пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни ҳам уриб юборган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида Nexia ичидаги йўловчи ва пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқаро жиддий тан жароҳати олган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд бўлимида ҳодисадан жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)