Халқ таълими вазирлиги Наманган вилояти, Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Вазирлик ҳуқуқий назорат хизмати ходимлари мазкур хабарларни ўрганиб чиқади ва қонунчилик доирасида ушбу вазиятга йўл қўйганларга чора кўради.
Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг шикоятларини қабул қилувчи виртуал инспекторни ишга туширган. Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганда ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда «Ovoz.uzedu.uz» сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юбориши мумкин.
Изоҳ (0)