Наманганда бугун саҳар 03:30 — 4:00 атрофида бошланган ёмғир эрталабга келиб жалага айланиб кетди.
Ушбу ёғин хусусан, Наманган шаҳри учун орзиқиб кутилган ҳолат бўлди.
Охирги икки кун давомида вилоят марказида ҳарорат юқори бўлиб, шаҳар аҳли Нанай, Чодак ва бошқа баҳаво жойларда жон сақлаётган эди.
Изоҳ (0)