Россиялик дизайнер Ульяна Сергеенко янги 2019–2020 куз-қиш мавсумига оид янги либослар тўпламини тақдим этди, дея хабар берди Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тўпламнинг асосий қаҳрамони ўзбек маликаси бўлиб, дизайнер уни ҳашаматли либослар, ёпинчиқлар ва ипак пойабзалларда яратган. Дизайнер ишларида либослар ялтираши учун асосий безакни тошларга қаратган.
Шунингдек, дизайнернинг тўпламида настарин, қизил, сариқ, яшил, тўқ кўк, бинафша рангларидан кенг фойдаланган.
Изоҳ (0)