• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Обод қишлоқ» оғриғи: Миришкор туманидаги боғчаларда болалар ерда ётишга мажбур бўлмоқда

    Давоми: Икки ойлик муаммо икки соатда ҳал этилди: Миришкордаги болалар боғчасига кароватдан ташқари кондиционер ва музлатгич ҳам олиб берилди

    «Дарё» муштарийларидан бирининг хабарига кўра, Миришкор туманининг «Жейнов» қишлоғидаги боғчалар «Обод қишлоқ» давлат Дастури асосида таъмирланган бўлса-да, ҳалигача болажонлар кароватда эмас, ерда ётади. Боғчанинг ташқи кўриниши ҳавас қилар даражада бўлса-да, машғулот хоналари жиҳозсиз, ётоқхоналар эса кароватсиз ҳолатда эканлиги маълум қилинади.

    12-боғча болалари.

    12-боғча болалари.
    Фото: «Дарё»

    Ушбу маълумотлар қай даражада тўғри эканлигини билиш мақсадида «Дарё» мухбири туманнинг Жейнов қишлоғида бўлиб, аҳволни ўрганди.

    Маълум бўлишича, 2018 йил «Жейнов» қишлоғидаги 2 та мактабгача таълим ташкилоти — 11- ва 12-боғчалар, «Чандир» қишлоғидаги 8-боғча «Обод қишлоқ» дастурига кўра капитал таъмирланган, аммо ҳар учала боғча учун ҳам жиҳозга маблағ ажратилмаган. Шу боисдан ҳам мазкур боғчалардаги болалар ерда ётишга маҳкум бўлмоқда.

    12-МТТ раҳбари Шаҳло Муртазоқулованинг таъкидлашича, боғчага 2018 йил 1 миллиард 249 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, боғча тубдан янгиланган. Ҳозирда муассасадаги 162 нафар боланинг 140 нафари куни узайтирилган гуруҳларда тарбияланаётган бўлса, 22 нафар бола қисқа муддатли гуруҳда таълим-тарбия олади.

    Машғулот хоналари.

    Машғулот хоналари.
    Фото: «Дарё»

    — «Обод қишлоқ» дастурига тушгач, ҳамма шароит яхшиланиб, жиҳоз ҳам берилади деб ўйлагандик, — дейди 12-МТТ раҳбари Шаҳло Муртазоқулова. – Аммо ҳеч қандай жиҳоз берилмади. Илгари боғчамизда 3 та гуруҳ фаолият юритарди. Эндиликда 7 та гуруҳ ишлаяпти. Шу боисдан ҳам бор жиҳозларимиз етмай қоляпти. Июль ойида сметадаги маблағимиз эвазига яна битта гуруҳимизни жиҳозлаб берамиз дейишяпти. Қолган гуруҳлар тақдири нима бўлади, билмаймиз.

    Ушбу муассасага кириб, вазиятни кузатар эканмиз 4 та гуруҳ тарбияланувчилари ерда ётганига гувоҳ бўлдик. Бу эса қарийб 100 нафар бола дегани.

    12-боғчанинг ўрта гуруҳ болалари.

    12-боғчанинг ўрта гуруҳ болалари.
    Фото: «Дарё»

     

    — 2 ойдан бери болажонларимиз шу аҳволда ётибди, — дейди ўрта гуруҳ тарбиячиси Мавжуда Ёмғирова.

    Маълум бўлишича, 12-МТТнинг ошхонасига овқат пишириш учун ҳатто плита ҳам берилмаган. Ошхонада болаларнинг умумий овқатланиши учун ажратилган хона бўм-бўш. На стол ва на стул бор. Эски гилам тўшалган, холос.

    12-боғчадаги плита ўрни.

    12-боғчадаги плита ўрни.
    Фото: «Дарё»

    — Овқатни ёзги ошхонамиздаги ўчоқда пиширишга мажбур бўлаяпмиз, — дейди 12-МТТ ҳамшираси Меҳринисо Авазова. – Боиси ошхонада ҳатто плитамиз ҳам йўқ. Ҳали беришмаган.

    Ҳудуддаги 11-боғчада ҳам шу аҳвол. 1 миллиард 480 миллион сўм эвазига 140 ўринли қилиб таъмирланган боғчада ҳам болажонлар ерда ухлашга мажбур.

    11-боғчанинг ташқи кўриниши.

    11-боғчанинг ташқи кўриниши.
    Фото: «Дарё»

    11-МТТ раҳбари Муҳаббат Бўриеванинг таъкидлашича, мазкур боғчада таъмирдан олдин ҳам 7 та гуруҳ фаолият юритган бўлиб, ўша пайтда ҳам жиҳоз етишмаслик ҳолати кузатилган.

    11-боғчадаги болалар ётоқхонаси.

    11-боғчадаги болалар ётоқхонаси.
    Фото: «Дарё»

    — Илгари ҳам боғчамизда 5 та куни узайтирилган, 2 та қисқа муддатли гуруҳ фаолият юритган бўлса-да, ўша пайтда ҳам жиҳозларимиз етмасди, — дейди 11-МТТ раҳбари Муҳаббат Бўриева. — Битта кароватга 2 тадан бола ётқизганмиз. Қолаверса, бўлим топшириғига кўра боғчамиз таъмирга тушгач, 30 та кароват, 30 та кўрпа ва 30 та ёстиғимизни 10-боғчага бергандик. Эндиликда ўзимизга етмаяпти.

    Муҳаббат Бўриеванинг маълумот беришича, мазкур таълим маскани 1 миллиард 480 миллион сўм маблағ эвазига қайта таъмирланган бўлиб, айни кунда боғчада 162 нафар бола тарбияланади. Шундан 22 нафари қисқа муддатли гуруҳ тарбияланувчилари. Куни узайтирилган гуруҳда тарбияланувчи 140 нафар боланинг 95 нафари эса кароват етишмаслиги сабаб ерда ётибди.

    11-боғча болалари.

    11-боғча болалари.
    Фото: «Дарё»

    Бундан ташқари «Чандир» қишлоғидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳам 1 миллиард 330 миллион маблағ эвазига қайта таъмирланиб, ҳайбатидан от ҳуркадиган даражага йэтса-да, 92 нафар бола ерда ухлашга мажбур. Ҳар учала боғча раҳбарларининг таъкидлашича, муаммодан нафақат мактабгача таълим бўлими мудири, туман ҳокими ҳам хабардор. Аммо ҳалигача муаммонинг ечими йўқ. Айтишларича, мактабгача таълим бўлими мазкур муаммо ҳақида туман ҳокимлиги ва вилоят ҳокимлигига расмий хат билан мурожаат қилиб, муаммо ечими ҳақида сўраган.

    Фото: «Дарё»

    Шу ўринда савол туғилиши табиий. Нега энди шароит етишмаса гуруҳлар сони кўпайтирилди? Санепидемстанция бунга қадай рухсат берди?

    — Мазкур боғчаларда қўшимча гуруҳлар ташкил этилишига расмий тарзда рухсат бермаганмиз, — дейди Миришкор туман давлат санитария эпидемиология назорат маркази раҳбари Жамшид Тошқулов. – Боғча масъуллари туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, санепидемстанция рухсат бермаяпти дейишгач, туман ҳокими ўринбосари Азамат Тошевнинг оғзаки топшириғига кўра, оғзаки тарзда хўп деганмиз ва мутахассис ажратиб назорат қилиб боряпмиз. Боиси мазкур боғчаларда жиҳоз муаммо. Етишмайди. Аммо туман ҳокимлигидан бунга эътибор бермаслигимизни, кўз юмушимиз кераклигини айтишгач, кўз юмганмиз.

    Туман мактабгача таълим бўлими мудири Бахтиёр Каримов юқорида тилга олинган ҳолатларни рад этиб, боғча болаларининг ерда ётганини инкор қилди. Аммо сўзи якунида «мазкур 8-,11- ва 12-боғчалар тез орада жиҳоз билан таъминланади», — деди.

    Кийим шкафлари йўқлиги учун болаларнинг кийим ва сумкалари ерда ётибди.

    Кийим шкафлари йўқлиги учун болаларнинг кийим ва сумкалари ерда ётибди.
    Фото: «Дарё»

    Халқимиз андишали. Ўзига зарар йэтса-да, ўзгаларни аяйди. Бунга ҳар учала боғча ҳолатидан хабар олиб қайтаётган чоғимиз ҳам гувоҳ бўлдик. Боғча мудиралари ушбу муаммони оммага олиб чиқмаслигимизни илтимос қилишди. «Яқинда жиҳоз беришаркан» дея бот-бот такрорлашди. Ҳар гапида «туман ҳокими шу даражада имконият қилиб берди, энди бу муаммони олиб чиқсак биздан ранжиши тайин», — дейишди. Инсон сифатида уларнинг илтимосини қондиргимиз келди, аммо касб мажбурияти бунга йўл қўймади. Ўйлаймизки, ушбу масалага масъул мутасаддилар тез орада муаммога ечим топишади. Биз эса вазиятни кузатамиз.

    01.07.2019, 12:38   Изоҳ (0)   46104
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 50 ва 100 сўмлик банкнотлар ўз кучини йўқотади

    01.07.2019, 12:15

    «Қизлар стриптизи Урганчдаги ресторанда бўлмаган» — Хоразм вилояти ҳокимлиги

    01.07.2019, 12:11

    ДСҚ: 2020 йил 1 январдан электрон ҳисобварақ-фактуралардан мажбурий тартибда фойдаланилади

    01.07.2019, 12:07

    Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш шартномаси 10 йилга мўлжалланади

    01.07.2019, 11:56

    ИИВ ЙҲХББ: «Камералар бутунлай бекор қилингани йўқ, фақат муддатларини узайтириш режалаштирилмоқда»

    01.07.2019, 11:15

    Самарқанд вилоят Адвокатлар палатаси раҳбари Отабек Ахтамов 12,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

    01.07.2019, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи QS Eurasia Forum’да бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда нафақахўр қариндоши номига 35 млн сўм кредит олган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 6 август, 21:40

    Ғазо аҳолиси сув етишмовчилигига дуч келяпти

    Дунё | 6 август, 21:25

    Андижонлик фуқаро 10 йиллик алиментни олдиндан тўлади

    Ўзбекистон | 6 август, 21:15

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 6 август, 21:09

    АҚШ президентининг Украина бўйича вакили Стив Уиткофф Кремлда Путин билан учрашди

    Дунё | 6 август, 20:45

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    “Эроннинг ерости бойликлари 27,5 трлн долларни ташкил этади” – Эрон ҳукумати вакили

    Дунё | 6 август, 20:35

    Паркинсон касаллигини кислород етишмовчилиги билан даволаш таклиф этилди

    Дунё | 6 август, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.