Нима сабабдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида қабул муддати тугаяпти? Бу саволга Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров жавоб берди, деб ёзади ЎзА.
«Ўзбекистон олий таълим муассасаларига қабул 15 июлгача деб белгиланган. Фақат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун алоҳида қарор чиққан. Уларда синовларнинг биринчи босқичи 5 июлга қадар якунланиши керак. Шунинг учун уларда ҳужжат қабул қилиш аввалроқ якунланди. Лекин, бунда илк синовлардан ўта олмаган абитуриентлар бошқа ОТМга топшириш имкони бўлади», — деб жавоб берди Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров.
Изоҳ (0)