Чемпион Шаҳрам Ғиёсов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Шаҳрам Ғиёсов унга умрбод тўланадиган ойлик миқдори, ғалабаларидан сўнг давлат томонидан қанча миқдорда пул ва нечта уй берилгани ҳақида гапириб берди.

Фото: Instagram / @wonderboy_giyasov

Бу сир эмас. Олимпиадада 2-ўринни олганимда 100 минг АҚШ доллари, Malibu автомашинаси ҳамда Бухоро вилоятидан уй берилган эди. Жаҳон чемпионатидан қайтганимдан кейин эса Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан Lasetti Gentra автомобили ҳамда уй совға қилинди, бундан ташқари Ўзбекистон томонидан 12 минг АҚШ доллари берилди. Давлат томонидан ҳар ой 1 миллион 200 минг миқдорида ойлик берилади.

Шаҳрам Ғиёсов, боксчи