Тошкентда Шаҳар кунини байрам қилиш режаси бор, бироқ ҳали аниқ бир кун белгиланганича йўқ. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Xabar.uz».
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, «Тошкент куни»ни нишонлаш режаси бор, аммо аниқ куни ҳали белгиланганича йўқ. Бу санани жорий этишдан аввал шаҳарда анча ишларни қилиб улгуриш керак.
«Бу масалани кўп ўйладик. Биласизми, қилсак энг яхшисини қилайлик. Бу юзаки бир байрам бўлишини, юзаки нишонланишини хоҳламаймиз. У йилнинг қайси пайтида бўлади, жазирамадами, энг чиройли фаслдами — аниқ тўхтамга келмадик. Хуллас, нишонласак энг яхши пайт нишонлайлик. Худди Мустақиллик байрами ёки Наврўздек эсда қоларли байрам бўлсин», — деди ҳоким.
Изоҳ (0)