Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 29 июнь куни йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. «Халқ сўзи онлайн»нинг ёзишича, катта тезликда харакатланиб келаётган Nexia йўл четида тўхтаб турган «Жигули»га кучли зарб билан урилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганларга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган. Шикастланган машиналар эвакуаторларга ортилган. Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага Nexia ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолиши сабаб бўлган.
Изоҳ (0)