«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати компания бошқаруви Қашқадарё вилоятига кўчирилганини хабар қилди.
Жойларда муаммо ва вазифаларни тезкор ҳал этиш, углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини бевосита назорат қилиш дастурининг амалга оширилиши учун ушбу қарорга келинди, дейилади хабарда.
Энди компания бошқаруви Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй манзилида жойлашган.
Изоҳ (0)