• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига байрам табриги йўллади

    Шавкат Мирзиёев 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига байрам табриги йўллади.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Қадрли фарзандларим!

    Сиз, азиз ўғил-қизларимни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни юртимизда кенг нишонланаётган Ёшлар куни билан чин қалбимдан табриклайман.Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз ёшлик инсон умрининг нақадар гўзал ва беғубор фасли, улкан орзу-умидлар, беқиёс имкониятлар даври эканини янада чуқур ҳис қилиб, сиз, навқирон фарзандларимизга энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

    Ўтган қисқа даврда жамиятимиз ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллаган бу байрам давлатимиз, халқимиз ўз фарзандларининг бахти ва камоли учун ҳеч нарсани аямаслигини, мамлакатимиз ёшлари ҳам Ватанимиз равнақи учун хизмат қилишни ўз ҳаётининг мазмуни деб билишини яққол ифода этмоқда.

    Ҳақиқатан ҳам, ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда.

    Буни кейинги икки йилда шу соҳага оид 3 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ўнлаб фармонлари, қарор ва фармойишлари қабул қилингани ҳамда шу асосда улкан ишлар амалга оширилгани ҳам яққол тасдиқлайди.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ҳудудларда эса ҳокимлар раислигида Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгашлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ва «Ёшлар клуби» иш бошлади.

    Йигит-қизларимизнинг бизнес лойиҳалари учун «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси томонидан бугунги кунга қадар 692 миллиард 400 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, 25 мингга яқин янги иш ўрни яратилгани, республикамиз бўйича 125 та «Ёшлар меҳнат гузари», 19 та «Ёш тадбиркорлар» коворкинг маркази фойдаланишга топширилгани айниқса эътиборлидир.

    Юртимизда ташкил этилаётган янги-янги боғчалар, мактаблар, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, маданият ва спорт иншоотлари, «Темурбеклар мактаби», «Президент мактаблари», «Ижод мактаблари» деб ном олган мутлақо янги намунадаги таълим масканлари бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган  етук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда.

    Кейинги пайтда умумхалқ ҳаракатига айланиб бораётган беш ижобий ташаббуснинг мазмуни ва аҳамиятини ёшларимиз чуқур тушуниб, уни амалга оширишда фаол иштирок этаётганини биз албатта юксак баҳолаймиз. Бу йўналишда амалга оширилаётган катта қурилиш ва ободончилик ишлари билан бирга, «Ёшлар кутубхонаси» туркумидаги 470 мингта бадиий адабиётлар республикамиздаги барча мактаблар ҳамда Ёшлар иттифоқининг маҳаллий кенгашларига бепул тарқатилгани муҳим аҳамиятга эга.

    Ёш авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратилган шароитлар ҳам бугун ўзининг амалий натижасини бермоқда. Бунинг тасдиғини ёш спортчиларимиз халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, 520 та олтин, 544 та кумуш, 588 та бронза медалига сазовор бўлганида ҳам кўриш мумкин.

    Азму шижоатли, навқирон йигит-қизларимизнинг ўз соҳасида, жамоат ишларида эришаётган ютуқларини муносиб рағбатлантиришга давлатимиз томонидан катта аҳамият берилмоқда.

    Масалан, ўтган йили ана шундай ватанпарвар, фидойи юзлаб ёшларимиз «Дўстлик» ордени ва «Шуҳрат» медали, Зулфия номидаги Давлат мукофоти, «Келажак бунёдкори» медали, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти билан тақдирланди. Яна 28 нафар азамат йигитларимиз янги таъсис этилган «Мард ўғлон» давлат мукофотига сазовор бўлди. Бугун уларнинг сафларига яна бир гуруҳ фаол ёшларимиз қўшилаётгани барчамизни қувонтиради.

    Азиз фарзандларим!

    Ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, айниқса, уларнинг қарийб 50 фоизини ташкил этадиган қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, оилавий ажримлар, ўсмирлар орасида жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

    Жорий йилнинг ўтган даврида ёшлар жиноятчилиги 2018 йилга нисбатан 37 фоизга камайгани, адашиб хато йўлга кирган, ўз қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган 599 нафар шахс Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида суд залидан озод қилиниб, уларга енгил жазо турлари тайинлангани жамиятимизда кечиримлилик, меҳр-оқибат ва ўзаро ишонч муҳитини кучайтириш йўлидаги янги қадамдир.

    Биз ёшларнинг мамлакатимиз ҳаётидаги демократик жараёнларда фаол иштирок этишига, уларнинг сиёсий ва ижтимоий салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

    Бу борада ўз сафларида 7 миллион 680 минг аъзони бирлаштирган Ёшлар иттифоқи томонидан жойларда олиб борилаётган ишларни эътироф этган ҳолда, уларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлаш жоиз. Айниқса, бу йил мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларга бўладиган сайловларда чуқур билим, қатъий гражданлик позициясига эга бўлган ёшларимиз фаол қатнашиб, вакиллик органларида муносиб ўрин эгалласа, бу нафақат ёш авлоднинг, балки бутун халқимиз манфаатларини таъминлашга катта ҳисса бўлиб қўшилади.

    Қадрли ёш дўстларим!

    Бугунги нотинч ва таҳликали замонда ёшларнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган турли хавф-хатарлар тобора кучайиб бораётганини барчангиз яхши биласиз. Уларга қарши курашишда халқимизнинг бой тарихи ва маданияти, буюк аждодларимиз жасорати, жонажон Ўзбекистонимизнинг миллий манфаатлари биз учун куч-қудрат манбаи бўлиб хизмат қилади.

    БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон томонидан «Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенцияни ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилгани жаҳолатга қарши – маърифат тамойили асосида олиб бораётган кенг кўламли ишларимизнинг узвий бир қисми бўлиб, у ер юзидаги икки миллиарддан зиёд ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.

    Биз Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этишга маҳкам бел боғлаган эканмиз, бу улуғ ишни эртага эмас, бугун бошлашимиз, бунинг учун аввало навқирон ёшларимизга зарур шароитларни айнан бугун яратиб беришимиз керак.

    Шу муносабат билан сизларни  ишонтириб айтмоқчиман: биз ёшларнинг орзу-интилишлари, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш мақсадида бошлаган ишларимизни наинки давом эттирамиз, балки уларни янги, янада юксак босқичга кўтарамиз.

    Азиз ўғил-қизларим!

    Бугун биз ўз олдимизга қўйган улкан ва масъулиятли вазифалар бутун халқимиз каби сизлардан ҳам ҳар томонлама катта тайёргарлик ва сафарбарликни талаб этмоқда.

    Ишончим комил, сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз билан жонажон Ватанимизга муносиб, садоқатли фарзандлар бўласиз.

    Сизларни Ёшлар куни билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.

     

                 Шавкат Мирзиёев,Ўзбекистон Республикаси Президенти

    30.06.2019, 17:21   Изоҳ (0)   27775
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Юксалиш» ҳаракати Самарқанд ҳокимлигига UNESCO’нинг тегишли хулосасини олмасдан қурилиш ишларини бошламаслигини айтди

    30.06.2019, 16:08

    Ўзбекистонлик олима Жанубий Кореяда олтин медалга муносиб кўрилди

    30.06.2019, 15:49

    ССВ: Ҳафтанинг ҳар шанба куни оммавий соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда

    30.06.2019, 15:30

    Ички ишлар органларининг тергов-тезкор гуруҳлари махсус автомашиналар билан тўлиқ таъминланди

    30.06.2019, 15:12

    Андижон машинасозлик институтига янги ректор тайинланди

    30.06.2019, 14:35

    Мудофаа вазирлиги жамоаси «РЕMБAТ – 2019» халқаро танловида қатнашишга тайёргарик кўрмоқда

    30.06.2019, 14:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12

    Ўзбекистонда 15 август куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди

    Ўзбекистон | 14 август, 09:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.