• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Комил Алламжонов ёшларга: «Ҳақиқат бор, ишонинг. Орзу қилинг»

    Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Ёшлар кунига бағишлаб пост қолдирди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Адашмасам, 2002 ёки 2003 йиллар... Мен 19 ёшлардаман, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматида энг кичик лавозимдаги ходимман.

    Бир куни хонамизга кўпни кўрган, турли лавозимларда ишлаган раҳбарлардан бири тўсатдан кириб қолди. Энг кичик ходим сифатида югуриб бориб, пахта гулли чойнакда чой дамлаб келдим. Энди қуяман десам, шартта чойнакни ўз қўлларига олиб: энди бизнинг ёшимиз катта бўлиб қолди. Ҳурмат учун раҳмат, лекин чойни мен сизларга қуйиб берсам. Сизлар ёшсизлар, худо билсин эртага ким бўлиб кетасизлар? Сизларга яхши қараш керак, хафа қилиб бўлмайди, катта одам бўлиб, бизга бошлиқ бўлиб қолишларинг ҳам мумкин, деб ҳазил қилдилар.

    Ҳазил-ҳузул билан кулишиб чой ичдик. Орадан вақтлар, йиллар ўтиб ҳаёт турли синовларда чиниқтирди, адолат ва адолатсизликларни кўрдик, кўряпмиз ҳам... Инсон қадрини билмайдиган ва аксинча уни эъзозлайдиган раҳбарларни ҳам кўрдик. Қийинчиликларга бардош бериб меҳнат қилдик ва ҳаракатларимиз туфайли ёш бўлишимизга қарамай, бизни ҳурмат қилиб, қадрлаб ишонган Президентимиз назарига тушиш насиб қилди (илоҳим кўз тегмасин). Мана, Аллоҳга шукр, раҳбар ҳам бўлдик.

    Тасодифни қарангки, 17 йил олдин ўша гапни гапирган одам ҳозир биз раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг қуйи тизимида ишлар эканлар. Айтганларидек биз раҳбар, улар эса бизга ходим...

    Бугун Ёшлар кунида бизни қадрлаган ва шу даражага етишимизга сабабчи бўлган инсонларга, ўзимизни кўрсатиш учун барча шароитларни яратиб бериб, бизга умид билан қараётган ва бугунги кунни биз ёшларнинг байрами сифатида белгилаб берган Президентимизга катта раҳмат айтмоқчиман.

    Менинг дадам авточилангар, ойим эса ҳамшира бўлиб, ҳалол меҳнат билан катта қилдилар. Ўзим Тошкент шаҳри, Қора-қамиш мавзеси 2/4, Тансиқбоев 3, 30-уйдаги хонадонларнинг бирида туғилганман. Таниш-билиш, орқамизда тоғ йўқ эди. Лекин барибир, меҳнат қилсанг қадр топар экансан.

    Ҳурматли Президентимиз! Ёшлар келажагимиз деб бизни улуғлаяпсиз, биз бир неча миллионлик ёшлар сиз биланмиз. Сизга ва Ватанимизга хизмат қиламиз. Ишончим комилки, менинг бу фикримга барча ёшлар қўшилади. Барчамиз сизнинг ишончингизни оқлаймиз деб ваъда берамиз. Ёнингизда сизнинг тун-у кун тиним билмай Ватан равнақи учун қилаётган меҳнатингизни кўриб турибмиз. Бахтимизга соғ бўлинг!

    Ёшларга, тенгдошларимга, укаларимиз сингилларимизга эса, фақат ва фақат омад ёр бўлишини тилаб қоламан. Ҳақиқат бор, ишонинг! Орзу қилинг, орқамда ишонган тоғим йўқ деб ўзингизни орқага тортманг, қўлингизни туширманг. Тоғлар ҳам меҳнат орқасидан пайдо бўлар экан, лоқайдлардан бори ҳам қочади.

    Аҳамият берсангиз энг катта раҳбарлар ҳам, энг ҳурматли одамларнинг аксарияти ҳам оддий оила фарзандлари. Бугунги даврда бизнинг энг ишонган тоғимиз бу — бизнинг Президентимиз.

    Байрамингиз муборак бўлсин!»

    30.06.2019, 18:20   Изоҳ (0)   13221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эксперт: "Президент мактаблари имтиҳонларининг жавоблари Британияда текширилади, уларни сохталаштириб бўлмайди"

    30.06.2019, 18:05

    Қозоғистонда 11 нафар ўзбекистонлик иштирокида ЙТҲ юз берди, қурбонлар ва жабрланганлар бор

    30.06.2019, 17:50

    Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига байрам табриги йўллади

    30.06.2019, 17:21

    «Юксалиш» ҳаракати Самарқанд ҳокимлигига UNESCO’нинг тегишли хулосасини олмасдан қурилиш ишларини бошламаслигини айтди

    30.06.2019, 16:08

    Ўзбекистонлик олима Жанубий Кореяда олтин медалга муносиб кўрилди

    30.06.2019, 15:49

    ССВ: Ҳафтанинг ҳар шанба куни оммавий соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда

    30.06.2019, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Доллар курсининг пасайиши: Ўзбекистон иқтисодиёти учун имкониятми ёки хавф?

    Пул | 13 август, 19:56

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    “Манчестер Юнайтед” Кейнни АПЛга қайтармоқчи

    Спорт | 13 август, 19:47

    Беларусь ва Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштириш бўйича машғулот ўтказади

    Дунё | 13 август, 19:40

    Асоссиз ечиб олинган пуллар бугун кун охиригача солиқ тўловчиларга қайтарилади — Солиқ қўмитаси 

    Иқтисодиёт | 13 август, 19:24

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:22

    Қозоғистон ҳукумати Каспий денгизи муаммоларини ўрганиш учун 560 минг доллар ажратди

    Дунё | 13 август, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.