• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон вилояти ҳокимлиги интернетда тарқалган аудиоёзув юзасидан изоҳ берди

    Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган аудиоёзув юзасидан «Газета.uz»га изоҳ берди. Ҳокимлик изоҳида, жумладан, тиббиёт воситаларини сотиш бўйича корхоналар монополияси ўрнатилганини маълум қилинган.

    Мавзуга доир: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон вилояти ҳокимининг ҳақоратли муносабати ёзилган аудиодаги ҳолат бўйича баёнот берди

    Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 7 ноябрдаги «Фармацевтика тармоғини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПF-5229-сонли Фармонига кўра, 2018 йилнинг апрель ойида Gold Grown Pharma компанияси томонидан ижтимоий аҳамиятга эга тиббий буюмлар рўйхатига киритилган тиббиёт қўлқоплари (перчатка) ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилди ва 150 та янги иш ўрини яратилиб, маҳаллий бюджетга ойма-ой 75 миллион сўмгача солиқ тўловлари амалга ошириляпти.

    Шунингдек, 2018 йил декабрь ойида Makro Farm Andijan компанияси томонидан шприц ва инфузион системалар ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди. 110 та янги иш ўрини яратилди. Ҳар ойда маҳаллий бюджетга 60 миллион сўмгача солиқ тўловлари келиб тушмоқда.

    Ушбу корхоналарда ҳар йили 24 миллион дона ностерил ва 54 миллион жуфт стерил хирургик тиббий қўлқоплар ҳамда 136 миллион дона шприцлар ишлаб чиқарилади. Нарх масаласига келсак, бугунги кунда давлат тиббиёт муассасаларига 2 мл. ҳажмдаги шприц 260−300 сўмдан, 5 мл. шприц 280−500 сўмдан, 10 мл. шприц 320−600 сўмдан харид қилинмоқда. Республика комиссияси томонидан улгуржи сотиш нархлари бир дона ностерил резина қўлқоплари учун 650 сўм ва бир жуфт стерил хирургик резина қўлқоплари учун 2500 сўм этиб белгиланган.

    Ҳозирда Makro Farm Andijan компанияси томонидан 2 мл. ҳажмдаги шприц 220 сўмдан, 5 мл. шприц 245 сўмдан, 10 мл. шприц 310 сўмдан, Gold Grown Pharma компанияси томонидан ностерил резина қўлқоплари 500 сўмдан, бир жуфт стерил хирургик резина қўлқоплари 1800 сўмдан давлат тиббиёт муассасаларига етказиб берилмоқда.

    2019 йил давомида Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган давлат тиббиёт муассасалари Gold Grown Pharma компанияси билан 8,4 миллион дона ностерил қўлқоплар, 9,6 миллион жуфт стерил хирургик қўлқоплар харид қилиш учун ҳамда Makro Farm Andijan компанияси билан 5 турдаги 11,2 миллион дона шприцларни харид қилиш учун шартномалар имзоланган ва изчил бажариб келинмоқда.

    Мазкур шартномалар имзоланиши ва тиббиёт буюмларини давлат тиббиёт ташкилотларига сифатли ва арзон нархларда етказиб берилиши ҳисобига тиббиёт қўлқоплари харидидан бюджет учун 6 миллиард 902 миллион сўм ҳамда шприц харидидан 2,1 миллиард сўм маблағлар иқтисод қилинган, дея маълум қилди ҳокимият.

    Шу тариқа ҳосил бўлган қўшимча 9 миллиард сўм маблағ эвазига 600 ўринли замонавий мактаб қуриб, жиҳозлаш мумкин. Ёки 2 та янги боғча барпо этиш имконияти мавжуд. Айнан юқоридаги сумма 4 та боғча ёки мактабни реконструксиясига кифоя қилади. 9 миллиард сўмга 3 та ҚВП ёки бутун бошли тиббиёт бирлашмасини замонавий кўринишда реконсруксия қилиб, жиҳозласа бўлади. Шу маблағга 90 та оила учун уй қуриш, ёки 60 километрга ичимлик суви тармоғини тортиш мумкин. Юқорида иқтисод қилинган маблағ 80 километр йўлни шағаллаш ёки 30 километр йўлга асфальт ётқизиш ҳаражатларини қоплайди.

    Шунингдек, 14 январдаги ПF-5629-сонли Фармонга асосан Андижон тумани, Хортум қишлоғи, Заҳириддин Муҳаммад Бобур массиви ҳудудида жами 52 гектар ер мадонида «Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилмоқда. Ушбу ҳудудда (Gold Grown Pharma компанияси ҳамда Makro Farm Andijan компанияси ва бошқа ташаббускорларнинг) 2019−2020 йиллар давомида умумий қиймати 1 триллион 20,6 миллиард сўм миқдоридаги, шундан хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобига 84 миллион долларлик янги фармацевтика лойиҳалари ишга туширилиши ҳамда 1 415 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

    Вилоятда мазкур лойиҳаларни амалга оширишда 2019−2020 йиллар давомида импорт қилинаётган фармацевтика маҳсулотларини маҳаллийлаштириш ҳисобига 524,7 миллион дона дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, соҳанинг экспорт салоҳияти 15 фоизга ўсишига ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг таннархи 30 фоизгача пасайишига эришилади.

    Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вилоят ҳокимининг биринчи галдаги вазифаси аҳоли муаммоларини ўрганиш ва халққа хизмат қилишдан иборат.

    Ўзбекистон ҳудудининг юздан бир фоизини ташкил қилувчи вилоятда мамлакат аҳолисининг қарийб юздан ўн фоизи истиқомат қилади. Табиий ўсиш 53 минг кишига тўғри келади. Бу дегани аҳоли сони ҳар 12 ойда Хонобод шаҳри (42 минг) ёки Улуғнор тумани (54 минг) аҳолисига тенг миқдорда кўпаймоқда. Зичлик борасида нафақат мамлакатимизд ёки Осиёда, балки дунёда етакчи ўринларда турувчи Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий муаммолар алоҳида долзарблик касб этиши табиий ҳол.

    Вилоят ҳокимининг қабул кунлари юзлаб фуқаролар мурожаат қиладилар. Эрталаб 8 дан бошлаб, кеч соат 22 гача давом этадиган очиқ мулоқотларда аҳоли муамолларини ҳал қилиш бўйича чоралар кўрилади. Ҳокимнинг фейсбук, иnstagramмдаги саҳифаларига, бевосита мобил телефонига келиб тушадиган мурожаатлар ҳам эътибордан четда қолмайди. Уларнинг ечимини топиш, юзага келадиганларининг олдини олиш юқори жадаллик билан ишлашни тақозо этади. Бир кун, ҳатто бир соатлик сусткашликнинг таъсири сезилади, дея қайд этди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    «Шу ўринда бўлиб ўтган йиғилишнинг ижтимоий тармоқларда ёритилишига тўхталсак. Йиғилишнинг амалий самараси четда қолиб, айнан эҳтиросли жиҳатлари бўрттириб кўрсатилган. Вилоят ҳокими ўша дори воситалари атрофидаги муаммоларни аввал ҳам бир неча бор кўтарган. Мутасаддиларга уларнинг нарх-наво, сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш юзасидан топшириқ берган эди. Ижтимоий тармоқларда бу жиҳатлар тушириб қолдирилган. Бу каби ёндашувни шов-шув кўтариш, сохта обрў орттириш деб баҳолаш мумкин», — дейилади баёнотда.

    Мавзуга доир: Андижон вилояти ҳокими қайси вазирни «мараз», «вазирча» дея ҳақоратлади? (аудио)

    29.06.2019, 21:10   Изоҳ (0)   107810
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда бировнинг Nexia’сидан 80 минг сўм пул ўғирлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    29.06.2019, 20:55

    Иссиқкўлда ўзбекистонлик аёл чўкиб кетди

    29.06.2019, 20:13

    Фарғонадаги жанжал бир кишининг қорнига қайчи кириши билан тугади

    29.06.2019, 19:54

    ТИВ: Иркутскда юз берган сув тошқинлари жабрланувчилари орасида ўзбекистонликлар йўқ

    29.06.2019, 19:12

    «Бирга тадбиркорлик қиламиз» деб 16 минг долларни олиб, қайтармаган фуқаро икки йилдан сўнг қўлга олинди

    29.06.2019, 18:53

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон вилояти ҳокимининг ҳақоратли муносабати ёзилган аудиодаги ҳолат бўйича баёнот берди

    29.06.2019, 16:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.