Самарқанднинг Қўшработ туманидаги «Мустақиллик» маҳалласида жойлашган «Интизор» автошоҳбекатда турган Nexia’лардан бирининг салонидан 18 июнь куни 80 минг сўм ўғирланган.
Ушбу ҳолат ҳақида Қўшработ туман ИИБга 28 июнь куни келиб тушган ҳужжатлар асосида «Намуна» маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 33 ёшли Ш.Т. ушланган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)