Фарғонанинг Учкўприк тумани «Poloхон» қишлоқ фуқаролар йиғинида 27 июнь куни 38 ёшли А.Ў. ҳамқишлоғи 53 ёшли Р.П. билан дўкон олдида ўзаро жанжаллашган.
ИИВнинг хабар беришича, А.Ў. жанжал вақтида Р.П.нинг юзига боши билан уриб жароҳат етказган вақтида Р.П.нинг шу ерда бўлган ўғли — 31 ёшли Ж.П. қайчи билан А.Ў.нинг қорнига уриб, жароҳат етказган.
«Натижада А.Ў. касалхонага ётқизилган. Ж.П. ушланган. Жиноят иши қўзғатилган», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Изоҳ (0)