Россиянинг Иркутск вилоятида қатор аҳоли пунктлари, турар жой ва инфратузилмаларда сув тошқини юз берган.
Шу муносабат билан Иркутск вилоятида «фавқулодда ҳолат» тартиби жорий этилган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консуллиги Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Иркутскдаги ҳудудий бўлинмасига асосланиб хабар беришича, жароҳатланган орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Изоҳ (0)